Москвадаги Қизил майдонда 9 май куни бўлиб ўтадиган ҳарбий парадда Россия раҳбари Владимир Путиндан ташқари тўққиз нафар президент иштирок этади. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди.
Ҳарбий парадда 9 мингдан ортиқ аскар қатнашади, 70 та ялпи ҳужум тизимлари ҳам намойиш этилиши режалаштирилган. Фахрий меҳмонлар қаторидан қуйидаги давлат етакчилари ўрин олган:
- Беларусь президенти Александр Лукашенко,
- Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев,
- Қирғизистон президенти Садир Жапаров,
- Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон,
- Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов,
- Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев,
- Куба президенти Мигел Диас-Канел Бермудес,
- Лаос Халқ демократик республикаси президенти Тхонглун Сисулит
- Гвинея-Бисау президенти Умар Сиссоку Эмбало.
Давлат раҳбарлари Путин билан бирга “Номаълум аскар” қабрига гул қўйиш маросимида ҳам қатнашади.
Ўтган йилги ҳарбий парадда Арманистон бош вазири Никол Пашинян иштирок этганди. Эҳтимол, Арманистон КХШТга аъзолигини музлатиб қўйгани ва Россия билан муносабатлари совуқлашаётгани сабабли бу йилги парадга таклиф этилмаган. 2023 йилги парадда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари иштирок этганди. Бироқ Лукашенко ва Жапаров норасмий тушликка бормаган.
Изоҳ (0)