Қозоғистон Мудофаа вазирлиги республикада Ватан ҳимоячилари куни (7 май) ва Ғалаба кунига (9 май) бағишланган ҳарбий парадни бу йил ҳам ўтказмайди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Вазирлик харажатларни тежаш ва бошқа вазифалар туфайли ҳарбий парад ўтказишни режалаштирмаяпти.
Қозоғистонда 2024 йилда ҳарбий парадни ўтказиш бюджетни тежаш, шунингдек, бошқа муаммоларни ҳал қилиш зарурати туфайли режалаштирилмаган. Хусусан, Қозоғистон Қуролли Кучлари бўлинмаларининг жанговар тайёргарлиги ва ҳаракатчанлигини талаб даражасида ушлаб туриш устувор вазифадир, — дея тушунтирди вазирлик.
2022 ва 2023 йилларда ҳам Қозоғистонда харажатларни тежаш ва бошқа вазифалар туфайли Ватан ҳимоячилари куни ва Хотира куни шарафига ҳарбий парад ўтказилмаган. 2021 ва 2020 йилларда ҳам коронавирус тарқалиши фонида эпидемик вазият туфайли ҳарбий парад бўлмаган.
Изоҳ (0)