Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситасини муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда “А.Ш.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Г.Л. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 245 дона “Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Б.М.га 5,9 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Фарғонада 17 ёшли бола яшаётган уйдан 30 килодан ортиқ наркотик моддалар топилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда фуқаронинг уйидан салкам 32 кило марихуана топилган, ДХХ томонидан Тожикистон ва Қирғизистондан олиб келинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинган эди.
Изоҳ (0)