Самарқанд вилояти прокуратураси ходимлари учун салкам ярим миллиард сўмга “айфон”лар харид қилингани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят прокуратураси ушбу харид бўйича изоҳ берди.
“Мазкур мобил алоқа телефонлари вилоят прокуратураси органларида хизмат қилаётган раҳбар ходимларга сектор фаолиятини яхшилаш, инсон, жамият ва давлат манфаатлари йўлида жисмоний ва юридик шахслар билан маълумот алмашишда фойдаланиш мақсадида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинган”, — дейилади расмий изоҳда.
2023 йилнинг 28 декабрь куни Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан 420 миллион сўмга 21 дона iPhone 14 Pro Max 1ТБ смартфонлари ва 25,3 миллион сўмлик айни шу моделдаги смартфондан яна бир дона харид қилинганди.
Мажбурий ижро бюроси берган маълумотларга кўра, вилоят прокуратурасининг жиноят натижасида етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ 10 миллиард 505 миллион сўм қарзи бор.
Изоҳ (0)