• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    300 килограмм тилла тақинчоқ ва 600 та сари: ҳинд киноларидаги ноодатий рекордлар (фото)

    Ҳинд фильмларидаги турли безаклар, заргарлик буюмлари ва қаҳрамонларнинг либослари алоҳида эътирофга лойиқ. Баъзи томошабинлар Болливуд кинолари сюжетининг соддалигидан кулиши мумкин, аммо Болливудда сюжетдан кўра қаҳрамонларнинг ташқи кўриниши ва декорацияга катта эътибор берилади. Бунга қаҳрамонлар кийган қимматбаҳо либослар ва заргарлик буюмлари яққол мисол.

    Фото: NDTV

    Таниқли режиссёр Санжай Лила Бҳансали фильмларида моҳирона ва дид билан танланган безаклар тўплами ва либослар билан машҳурдир. Яқин орада у ўзининг илк сериалини тақдим этиш арафасида. Сериал “Хираманди: олмослар бозори” деб номланади ва лойиҳа учун режиссёр талабига кўра 300 килограммдан ортиқ қимматбаҳо заргарлик буюмларига буюртма берилган.

    Фото: Bollywood life

    Коллекция 10 мингдан ортиқ тақинчоқлардан иборат бўлиб, Маниша Койрала, Сонакши Синҳа, Адити Рао Хидари, Рича Чадҳа, Шармин Сигал ва Санжида Шайҳ каби ҳинд актрисалари учун мўлжалланган.

    Фото: Netflix

    “Хираманди: олмослар бозори” сериал премьерасини интиқлик билан кутар эканмиз, ҳозирча сўнгги йилларда тақдим этилган энг яхши саҳна декорацияси ва актрисалар либосларига эга машҳур ҳинд фильмларини ёдга оламиз.

    “Девдас” (2002)

    Фото: The Indian Express

    Ҳинд кинематографиясида алоҳида ўринга эга бўлган “Девдас” фильми ҳанузгача севиб томоша қилинади. Унда либослар бўйича рассом Нита Лулла фаол иш олиб борган. Асарда ҳар бир тақинчоқ актрисалар ҳуснига ҳусн бағишлаган. Актриса Айшвария Райдаги анор тасвирли кундан безаги фильмнинг энг ёрқин заргарлик буюмларидан бўлган.

    Фото: Hindustan Times
    Фото: Hindustan Times

    (Кундан — қимматбаҳо тошлардан ясалган ва томоққа тақиладиган кенг заргарлик буюмлари тури)

    “Жодха ва Акбар” (2008)

    Фото: Hindustan Times

    Мусулмон ҳукмдор ва Ражпут маликасининг муҳаббат тарихи ҳақидаги фильмда дизайнерлар томонидан яратилган Айшвария Райнинг образи таҳсинга лойиқ. Фильмда актриса қиймати салкам 2,5 миллион долларлик ва оғирлиги 200 килограмм бўлган тилла тақинчоқлар билан безанган.

    Фото: Filmfare

    Тилла буюмлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш жараёнида 50 га яқин қўриқчи ёлланган.

    “Бажирао ва Мастани” (2015)

    Фото: Дзен

    Ушбу ранг-баранг ва ўзига жалб этувчи фильмда декорациянинг барча элементлари бор: Мастани ролини ижро этган актриса Дипика Падуконенинг натҳидан тортиб (натҳ — бурунга тақиладиган ҳинд тақинчоғи) Приянка Чопранинг кунданигача.

    Фото: The Indian Express

    Ҳар бир заргарлик буюмлари қадимий нақшлар асосида яратилган бўлиб, 24 каратлик олтиндан ясалган. Ишлаб чиқарувчилар заргарлик буюмларини лойиҳалаш учун бир йил вақт сарфлаган.

    Падмавати (2018)

    Фото: Hindustan Times

    Бош ролни ижро этган актриса Дипика Падуконе фильмда 30 килограмм оғирликка эга лехенги (юбка) ва 30 килограмм тақинчоқ буюмлари билан намоён бўлган.

    Бахубали (2015, 2017)

    Фото: Hindustan Times

    Режиссёр Ражамулининг ушбу фильми 2015 йилда суратга олинган бўлиб, фильмда малика Девасен образини актриса Анушка Шетти гавдалантирган. Ушбу фильмда ҳам бош қаҳрамон бошдан оёқ тилла буюмлар билан безанган.

    30.04.2024, 12:51   Изоҳ (0)   62964
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳинд киносининг юлдузли жуфтлиги Ранбир Сингҳ ва Дипика Падуконе илк бор ота-она бўлади

    14.03.2024, 13:50

    “У ҳар доим аълочи бўлган”. “Дунё гўзали” Айшвария Рай бу унвонни танловда ғолиб чиқишидан анча аввал олган

    13.04.2024, 09:51

    Ҳиндистоннинг энг бадавлат одами — Мукеш Амбани оиласи қандай уйда яшайди? (фото)

    15.04.2024, 17:55

    “Столдаги ҳамма нарсани ейишим мумкин”. Ҳеч қачон диета қилмаган Голливуд юлдузлари (фото)

    30.04.2024, 11:50

    “Кимларгадир шикоят қилиб, мени тинчитишни сўраб юришибди” — Ботир Қодиров ўзига нисбатан бўлаётган босимлар ҳақида

    30.04.2024, 11:13

    Газланган ичимликларнинг фойда ва зарари: уларни ҳар куни ичиш мумкинми?

    30.04.2024, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.