• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Саломатлик

    Газланган ичимликларнинг фойда ва зарари: уларни ҳар куни ичиш мумкинми?

    Инсон танасидаги сув миқдори 45-75 фоизни ташкил этади, шунинг сабаб етарли миқдорда сув ичиш организм учун муҳимдир, аммо кўпчилик танадаги сув балансини мувозанатда ушламайди. Тоза сув танадаги суюқлик етишмаслигини тўлдиради, касалликни енгишда ёрдам беради. Қаҳва, газли сув, шакарли шарбат каби баъзи ширин ичимликлар эса, аксинча, зарарли бўлиши мумкин.

    Қўшимчаларсиз газли сувнинг фойда ва зарари

    Фото: Alamy

    Газланган ва ширин қўшимчаларсиз сув чанқоқни яхши қондиради, тетиклантиради ва оддий сувга қараганда мазалироқ. Газли сув таркибида карбонат ангидрид мавжуд бўлиб, унинг нормадаги кўрсаткичи ичимликларда фарқ қилади. Давлат стандартларига кўра 1 литр сувда газ миқдори ўн граммдан ошмаслиги, яъни газ миқдори сув ҳажмининг бир фоизини ташкил қилиши лозим.

    Баъзи табиий булоқлар табиий газланган минерал сувдан иборат, унинг фойдаси қадимдан эътироф этилган. Табиий газ билан тўйинмаган минерал сувнинг фойдали хусусиятларини сақлаб қолиш учун ишлаб чиқарувчилар унга газ қўшади, чунки карбонат ангидрид энг хавфсиз консервантлардан бири ҳисобланади.

    Минерал сувнинг бир қанча фойдали хусусиятлари бор, жумладан, у меъда шираси кам ишлаб чиқилишини даволайди, ошқозон ва ичак деворларини мустаҳкамлайди. Шунингдек, минерал сувлардан тайёрланган доривор ўтлар дамлама таъсирини оширади, чунки табиий карбонат ангидрид сувни антибактериал препаратга айлантиради ва организмни патоген бактериялардан ҳимоя қилади.

    Сувга сунъий равишда қўшилган карбонат ангидрид зарарли бўлиши мумкин. Биринчидан, газли сув ошқозон ва ичак касалликлари билан оғриганлар учун мумкин эмас, чунки карбонат ангидрид ички органлар шиллиқ қаватини яллиғлайди. Газланган сувни кўп истеъмол қилиш гастритга ҳам олиб келиши мумкин. Иккинчидан, карбонат ангидрид тиш эмалини емиради. Фақат бунинг учун газланган сувни ҳар куни кўп миқдорда ичиш керак.

    Шакарли ва турли қўшимчалари бор газланган сувнинг фойда ва зарари

    Фото: Adobe stock

    Шакар, шакар ўрнини босувчи моддалар, консервантлар, хушбўйлантирувчи кабилар қўшилган газланган сувнинг ҳеч қандай яхши жиҳати йўқ.

    Газли ичимликларни баъзан, масалан байрамларда ичиб туриш зарар эмас, бироқ ҳаётини усиз тасаввур эта олмайдиган шахслар соғлиғи жиддий хавф остида бўлиши мумкин. Чунки газли ширин ичимликлар ортиқча вазнга, қонда глюкоза миқдори ортишига ва натижада қанд касаллигига олиб келиши мумкин.

    Газланган ширин сувдаги ортофосфор кислотаси жуда зарарли, у суяклардаги калсийни камайтириб юборади ва тишлар эмалини емиради. Ишлаб чиқарувчилар фосфор кислотаси ўрнига лимон ёки олма кислоталаридан фойдаланиши мумкин, аммо уларнинг катта миқдори ҳам хатарли. Газли ичимликлардаги турли ранг берувчилар, консервантлар ва ароматизаторлар ҳам зарарлидир.

    30.04.2024, 10:50   Изоҳ (0)   35080
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уларни ҳар куни ичасиз: газли ичимликлардан ҳам хавфлироқ 5 хил ичимлик

    03.04.2023, 09:39

    Газли ичимликларни тўғридан тўғри алюмин қутиларидан ичиш нечоғли хавфли?

    27.06.2023, 16:58

    Иссиқ чой, қадоқланган шарбат ва газли ичимликлардан ҳам хавфлироқ бўлган бошқа ичимликлар 

    12.09.2023, 17:50

    Ошқозон-ичак тизимига зарар етказувчи маҳсулотлар  

    11.10.2023, 16:57

    Газланган ичимликлардан воз кечишга ундовчи 11 та сабаб

    29.01.2024, 15:10

    Хонанда Бритни Спирс ва унинг отаси ўртасида васийлик бўйича суд иши якунланди

    30.04.2024, 09:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.