Малайзияда иккита ҳарбий вертолёт ҳавода тўқнашиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Star хабар берди.
Ҳодиса Қироллик денгиз флотининг 90 йиллигига бағишланган ўқув машғулотлари давомида юз берган. Тахминларга кўра, AgustaWestland AW139 вa Eurocopter Fennec тўқнашиб кетган, бортда 10 киши бўлгани тахмин қилинмоқда.
Вертолётлардан бири Лумут авиабазаси стадионига кираверишда, иккинчиси эса авиабазадаги спорт мажмуасининг сузиш ҳавзасига қулади. Экипаж аъзоларининг барчаси вертолётлар тўқнашиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди, — дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари ва шароитларини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)