Ҳўрмуз бўғозида Эрон ҳарбийлари томонидан қўлга олинган MSC Aries контейнер кемаси экипажида 17 нафар Ҳиндистон фуқароси бор.
Бу ҳақда Ҳиндистон ҳукуматидаги манбаларга таяниб, Ҳиндистоннинг Times Now ахборот портали хабар берди.

“Биз MSC Aries юк кемаси Эрон томонидан назоратга олинганини биламиз. Бортда 17 нафар Ҳиндистон фуқароси борлиги ҳақида маълумот олдик”, — деди манба.
“Биз Ҳиндистон фуқароларининг хавфсизлиги, хотиржамлиги ва тезроқ озод этилишини таъминлаш учун Теҳрон ва Деҳлидаги дипломатик каналлар орқали Эрон ҳукумати билан алоқадамиз”, — дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Эрон олий раҳбариятига бўйсунувчи Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳўрмуз бўғозида йирик юк ташувчи кемани қўлга олгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)