• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Ҳаётимнинг икир-чикирларини ҳамма билан бўлишишни тасаввур қилолмайман”. Ижтимоий тармоқлардан умуман фойдаланмайдиган Голливуд юлдузлари

    Тадқиқотларга кўра, ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланувчилар Ер аҳолисининг 60 фоиздан кўпроғини ташкил этади ва улар ҳар куни миллионлаб хабарлар, сурат ва видеороликлар жойлаштиради. Аммо ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни хоҳламайдиган Голливуд юлдузлари ҳам бор. Forbes Life ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтмаган ва шахсий ҳаётини ҳимоя қилаётган машҳурлар ҳақида маълумот беради.

    Эмма Стоун

    Эмма Стоун Twitter аккаунти 2012 йилда бузилгач, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатади. Шундан бери актриса бирорта ҳам платформада саҳифага эга эмас. 2014 йилда Стоун ўз қарорини шундай тушунтирган: у замонавий дунёда одамларнинг ҳаёти тез-тез ижтимоий тармоқлардаги фаолиятлари ва “қайси фотолари маълум бир кунда энг яхши кўрилишини” танлашлари орқали “қурилишини” ёқтирмайди.

    Жорж Клуни

    Актёр Жорж Клунининг фикрича, ижтимоий тармоқларга пост қўйиш муаммоли вазиятга тушиб қолишнинг осон йўлидир. 2009 йилда Торонтода ўтказилган кинофестивалда журналистлар билан суҳбатда у шундай деганди: “Ижтимоий тармоқларда ҳар ким оғзига келган гапни осонликча гапириб қўйиши мумкин. Менимча, ўзим ҳақимдаги маълумотлар бу қадар очиқ бўлиши керак эмас”.

    Женнифер Лоуренс

    Женнифер Лауренс 2014 йилдан бери ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайди, чунки хакерлар унинг iCloud ҳисобини бузиб, бир нечта шахсий расмларини интернетга тарқатиб юборган. Бундан ташқари, актриса бир неча бор ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш унга қулай эмаслигини ва интернетнинг унга “ортиқча юк” экани ҳақида айтган.

    “Ҳеч қачон Twitter аккаунтим бўлмаган. Мен телефонга ва технологияларга унчалик яхши тушунмайман. Ҳатто электрон почтамни ҳам кузатишим қийин, шунинг учун Twitter аккаунти очиш ғояси мен учун ўйлаб бўлмайдиган иш”, — деган актриса 2014 йилда BBC Radio 1 эфирида.

    Брэд Питт

    Актёр Брэд Питт 2014 йилдаёқ ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишни хоҳламаслигини айтган, гарчи уларда маълум афзалликларни кўрган бўлса ҳам. GQ журналига берган интервьюсида у интернетдаги аккаунтларнинг машҳурларга улар ҳақидаги миш-мишларни тезда рад этиш учун фойдали бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

    “Улардан фойдаланган ҳолда дарҳол ўзингиз ҳақингиздаги нотўғри миш-мишларга қарши кураша оласиз. Агар ёшлигимда ижтимоий тармоқлар мавжуд бўлганида, мен эҳтимол улардан фойдаланган бўлардим. Лекин ҳозирги пайтда бундай нарсалар билан ўзимни чалғитмоқчи эмасман”, — деб тушунтирган Питт.

    Дэниел Редклифф

    Актёр Дэниел Редклифф учун ижтимоий тармоқлардан воз кечиш махфийликни ҳимоя қилиш масаласидир. Редклифф Twitter’ни “интеллектуал” платформа деб ҳисобламаслигини ҳам тушунтирган, чунки унда бутунлай бегона одамлар билан осонгина баҳсга киришиб кетиш мумкин.

    Бундан ташқари, у ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни хоҳламайди, чунки “Гарри Поттер” фильмларида суратга тушиш пайтларида ўзига етарлича салбий танқидлар эшитган.

    Скарлетт Йоханссон

    Скарлетт Йоханссон 2011 йилда берган интервьюсида шундай деган: “Менинг Facebook ёки Twitter’да аккаунтим йўқ. Мен кундалик ҳаётимнинг деталларини доимий равишда ижтимоий тармоқда бўлишишни тасаввур қила олмайман”. Шундан бери вазият ўзгармаган, актриса ҳали ҳам ҳеч қандай ижтимоий тармоқдан фойдаланмайди.

    Эдди Mёрфи

    2016 йилда Британия нашри The Independent Эдди Mёрфини луддит сифатида таърифлаган — бу атама XVIII аср охири - ХIX аср бошларида Англияда саноат инқилобига қарши чиққан ва иш ўринларини йўқотишдан қўрқиб, машиналар ва станокларнинг ўйлаб топилишига қарши чиққан намойишчиларга берилган эди. Бунинг сабаби актёрнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлардан тортиб электрон почта манзили, ҳатто компьютери йўқлигини айтган изоҳи эди.

    Mёрфи бундай воситалардан фойдаланмасликка қарор қилишини, бошқа бировлар билан “кундалик ҳаётнинг икир-чикирлари”ни бўлишиш заруратини ҳис қилмаслиги билан изоҳлаган. “Мен ижтимоий тармоқларда мухлисларим билан мулоқот қилишим ёки Twitter’да мен ҳозиргина қулупнай едим деб ёзишим шарт эмас. Мен ҳеч қачон бундай иш қилмайман”, — деган у 2022 йилда Тhе Hollywood Reporter нашрига берган интервьюсида.

    22.02.2024, 14:50   Изоҳ (0)   11714
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#ижтимоий тармоқ#Facebook#Twitter#махфийлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саҳна ортида: машҳур сериалларнинг суратга олиш жараёни акс этган саҳна орти кадрлари (фото)

    20.02.2024, 10:50

    Роль учун 100 млн доллар: жаҳон киноси тарихида энг кўп гонорар олган актёрлар

    21.02.2024, 10:45

    Фарзандингизни китоб ўқишга қизиқтиришда ёрдам берадиган 10 та маслаҳат

    21.02.2024, 17:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.