Финляндия президенти Александр Стубб Россия—Украина можаросини дипломатик йўл билан ҳал қилишнинг истиқболини кўрмаётганини, тинчликка фақат жанг майдонида эришиш мумкинлигини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, у кўп йиллардан буён кўп нарса мулоқотдан бошланиб, параметрларни белгилаш билан давом этган тинчлик воситачилигида иштирок этган.
Аммо менимча, аччиқ ҳақиқат шундаки, жанг майдони тинчликка эришишнинг ягона йўли бўлади, — деди Стубб.
Шунингдек, у Украинадаги можаро бўйича Москва билан сиёсий мулоқот тўлиқ йўқлигини айтган. Шу билан бирга, тинчликка бир томонлама эришиб бўлмаслигига эътибор қаратган.
- Аввалроқ Финляндия президенти ҳукуматнинг Россия билан чегарадаги автомобиль назорат пунктларини номаълум муддатга ёпиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлаган.
- Финляндия ҳукумати 4 апрель куни Россия билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларини номаълум муддатгача ёпилганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)