Финландия бош вазири Александр Стубб НАТОга аъзо бўлиб кириш мамлакатнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича сиёсатинининг табиий давоми деб ҳисоблашини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Унинг сўзларига кўра, 2008 йилги Россия-Грузия урушидан кейин шарқдаги қўшнисининг сиёсий йўналиши ўзгара бошлаган. «Афсуски, Россия ҳозирда Украинадаги вазиятни беқарорлаштиришда давом этмоқда», − деди Стубб.
Унинг фикрича, Россия йирик ҳарбий-сиёсий давлат бўлиб, халқаро ҳамкорликда иштирок этишни эмас, балки буни ўзи ўрнатишни истайди. Европа Иттифоқининг кўплаб давлатлари НАТОга аъзолигини қайд этган Стубб бу борада Финландияда ҳам референдум ўтказишга чақирди.
Изоҳ (0)