Финляндияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ўтказиладиган бўлди. 28 январь, якшанба куни бўлиб ўтган овоз бериш натижаларига кўра, бирорта ҳам номзод 50 фоиздан ортиқ овоз тўплай олмади. Овозларни санаб чиқиш якунига кўра, собиқ бош вазир Александр Стубб ва собиқ ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто иккинчи турга ўтди, деб хабар бермоқда Ylе.
Стубб овоз тўплашда етакчи бўлди — 27,2 фоиз. Ҳаависто эса 25,8 фоиз овоз олди. Финляндия парламенти спикери Юсси Ҳалла-ахо 19 фоиз, Финландия банки бош директори Олли Рен 15,3 фоиз, қолган номзодлар эса 5 фоиздан кам овоз олди.
“Афтидан, биз финалга чиқдик. Лекин биласизми? Пойга энди бошланмоқда”, — деди Стубб овозларни санаш чоғида. У ўз тарафдорларидан 13 кун давомида “ақлдан озганлардек ишлашни” сўради.
Ҳаависто ўз натижаларини “жуда яхши” деб атади.
“Бу одамларга Финляндия халқининг муаммоларини тушунадиган президент керак”, — деди у.
Овоз беришда сайловчиларнинг 74,9 фоизи иштирок этди. Аввалги — 2018 йилги сайловларда бу 69,9 фоизни ташкил этганди. Ўшанда Саули Ниинистё биринчи турда 62,2 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)