Исроил мудофаа кучлари 7 апрелга ўтар кечаси Ғазо сектори жанубидан барча бўлинмаларини олиб чиқиб кетди. Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича координатори Жон Кирби бунинг сабабини маълум қилди. Бу ҳақда АBC nеws хабар берди.
Жон Кирбига кўра, сектор жанубидан Исроил қўшинларининг олиб чиқилиши қайта жиҳозлаш ва ҳарбийларнинг дам олиши билан боғлиқ.
“Исроил қўшинлари тўрт ойдан бери жанг қилмоқда, улар чарчагани, уларни қайта жиҳозлаш зарурлиги ҳақида хабар олмоқдамиз”, — деди у.
Кирби “ҳозир у ерда аниқ нима бўлаётганини айтиш қийин” эканини қўшимча қилди.
“Биз тушунганимиздек ва уларнинг очиқ баёнотларидан келиб чиққан ҳолда, гап қўшинларни дам олиш ва қайта жиҳозлаш ҳақида кетмоқда. Бу, албатта, ушбу қўшинларнинг келажакдаги янги операциясини англатмайди”, — дея қўшимча қилди Оқ уй миллий хавфсизлик координатори.
Изоҳ (0)