Исроил мудофаа вазири Йоав Галант мамлакат қўшинларининг Ғазо секторидан қисман олиб чиқилиши ҳарбий операция якунланганини англатмаслигини айтди, дея Euronews хабар берди.
Галантнинг сўзларига кўра, Исроил армияси Ғазо жанубидаги Рафаҳда миссияларни бажаришга тайёрланмоқда.
ҲАМАС Ғазо бўйлаб ҳарбий ташкилот сифатида фаолият кўрсатишни тўхтатган. Қўшинлар Хон Юнисдан чиқиб кетмоқда ва навбатдаги операцияларга тайёргарлик кўрмоқда. Биз Аш-Шифада бундай миссияни аллақачон кўрганмиз, олдинда эса Рафаҳ ҳудудида операция мавжуд, — деди Галант.
Араб ОАВ Миср манбаларига таяниб, Ғазодаги вазиятни тартибга солиш бўйича Қоҳирада бўлиб ўтган музокараларда “сезиларли тараққиёт” ҳақида хабар берган. Қайд этилишича, томонлар асосий масалалар бўйича келишувга эришган.
Исроил, шунингдек, Ғазога инсонпарварлик ёрдами киришини кенгайтирмоқда. 7 апрель куни 322 та юк машиналари озиқ-овқат ва энг зарур маҳсулотларни секторга етказиб берган. Бу уруш бошланганидан бери анклавга бир кун ичида кириб келган юк машиналарининг рекорд сони экани айтилмоқда.
Изоҳ (0)