Туркия ҳукумати мамлакатнинг Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномадан чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, Туркия расмийлари ушбу баёнотни 5 март куни эълон қилган. Ушбу қарорга келишга асос бўладиган бир қанча жиддий сабаблар борлиги маълум қилинган.
“Президентнинг 9-сонли фармони 3-моддасига асосан 2024 йил 8 апрелдан бошлаб Туркия Республикаси билан Шартнома иштирокчиси бўлган бошқа давлатлар ўртасидаги шартноманинг бажарилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинди”, — дейилади расмий баёнотда.
Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартнома 1990 йил 19 ноябрда Парижда имзоланган. Унинг асосий мақсади кутилмаган қуролли ҳужум ва Европада йирик ҳужум операцияларини бошлаш эҳтимолини камайтиришдан иборат бўлган.
Изоҳ (0)