Президент Владимир Путин «Россия Федерацияси томонидан СССР ва АҚШ ўртасидаги ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома шартларини тўхтатиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Россиянинг Узоқ ва яқин масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқиши АҚШ томонидан ушбу шартномада белгиланган мажбуриятларни бузиш ҳолати бартараф этилгунга қадар ёки ёки унинг тугатилишига қадар давом этади.
СССР ва АҚШ Узоқ ва яқин масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномани 1987 йилда имзолаган бўлиб, шартнома бўйича мажбуриятлар тўрт йилда бажарилган. 2018 йилда президент Дональд Трамп Россияни шартнома параметрларини бузишда айблаб, ундан чиқиши ҳақида маълум қилган. Россия ҳам ушбу шартномадан чиқишга қарор қилган.
Изоҳ (0)