Сўнгги бир ҳафта ичида Ғазо секторида Исроил ҳужумлари оқибатида 100 дан ортиқ гуманитар ёрдам ходимлари ҳалок бўлган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берди.
Хабарда айтилишича, 7 октябрдан бери ташкилот Ғазо секторида соғлиқни сақлаш тизими объектларига уюштирилган 410 та ҳужумни ҳужжатлаштирган. Ҳужумлар натижасида 685 киши ҳалок бўлган, 902 нафар ғазолик жароҳат олган. 99 та объектга зарар етказилди ҳамда 104 та тез ёрдам машинаси зарар кўрган.
Манбага кўра, ҳужумларнинг бешдан икки қисми (38 фоиз) Ғазо шаҳрида, чорак қисми (23 фоиз) Ғазо сектори шимолида ва чоракдан кўпроғи (28 фоиз) Хон Юнус ҳудудида содир бўлган.
Сўнгги бир ҳафтанинг ўзида Исроил кучлари томонидан уюштирилган саккизта ҳужумда 100 дан ортиқ гуманитар ёрдам ходими ҳалок бўлиб, ўнлаб ходимлар яраланган. Оммавий ахборот воситаларининг баёнотида айтилишича, гуманитар ёрдам ходимлари нишонга олиниши Исроилнинг очлик сиёсатини давом эттириш ва кенг миқёсда озиқ-овқат танқислигини чуқурлаштириш стратегиясининг бир қисмидир.
Изоҳ (0)