YouTube’даги Brich Technologies канали муаллифи Lego’дан турли ўйинчоқлар яратади. Яқинда у ижтимоий тармоқда ўз мушуклари учун ясаган темирйўл ва радио-бошқариладиган вагонлар билан бўлишди.
![](/static/2024/03/11/0-PdBu1A2d.webp)
Блогернинг сўзларига кўра, бу ғоя унга мушуклари Куки ва Маффин “юришдан чарчаганидан” кейин хаёлига келган. Бироқ стандарт Lego ўйинчоқлари қисмлари уй ҳайвонлари учун мўлжалланмаганлиги сабабли у алоҳида элемент ва деталларни мустақил равишда лойиҳалади ва чоп этди.
![](/static/2024/03/11/00--xM4yakU.webp)
Бунинг учун YouTube блогер темирйўл учун вагонлар ва рельс ўлчамларини аниқлади. Сўнг доимий ҳаракатда бўладиган мушуклар ағдарилиб кетмаслиги учун вагон ғилдиракларини мустаҳкам тарзда қурди.
![](/static/2024/03/11/000-yru0E2Ik.webp)
Видеони кузатсангиз, афтидан, Кукки ва Маффинга поезддан кўра овқат етказиб берадиган махсус қурилма қизиқроқ бўлди.
Мушуклар поезддан қўрқмасликлари учун қурилмани уларга аста-секинлик билан таништирдим,— дейди YouTube канали муаллифи.
Изоҳ (0)