Торонто шаҳрида яшовчи Одриана Ли ва унинг Добби лақабли ити TikTok’ни забт этмоқда. Кучук “Гарри Поттер” фильмидаги сеҳрли сўз ва афсундан иборат буйруқларни бажара олади, деб ёзмоқда New York Post
Февраль ойининг бошларида TikTok фойдаланувчиси 3 яшар Доббининг турли буйруқларни сўзсиз бажаргани акс этган видео билан бўлишган эди. Бир неча ҳафта ичида видео 5 миллион марта кўрилди ва 600 мингдан ортиқ лайк йиғди.
“Акцио!” деган буйруққа кучук югуриб келади, “Иммобилюс” десангиз, жойида жим туради, “Авада кедавра” сўзини эшитганда кучук ўзини ўликка солиб ётади.
Бундан ташқари, Добби қуйидаги буйруқларни ҳам бажара олади:
Ерга ётиш — “Остолбеней”
Сув ичиш — “Аргументи”
Орқага юриш — “Релатио”
Бошни эгиш — “Дуро”
Сакраш — “Астендио”.
Изоҳ (0)