Абдураҳим Умаров Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Раҳимжон Бобоев вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Абдураҳим Умаров вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди.
Раҳимжон Бобоев Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида 2023 йил апрелдан буён ишлаб келаётганди. Унинг қандай ишга ўтганига аниқлик киритилмаган.
Абдураҳим Умаров 1985 йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2008 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида “Халқ банки” Сирдарё вилояти филиалида турли масъул лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар эса филиал бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.
Изоҳ (0)