Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётган Акром Сулаймонов лавозимидан олингани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, туманга янги ҳоким тайинланди.
Унга кўра, Шерзод Шокиров Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Кўкдала тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Туманга 4 ой раҳбарлик қилган Акром Сулаймонов ўзининг саҳифасида ишдан олинганини маълум қилганди.
Азизлар меҳнат фаолиятимда навбатдаги ўзгаришлар сабаб Деҳқонобод туманини тарк этдим. Қисқа вақт бўлса-да, менга ишонч билдириб, ўз яқини, ака-укасидек кўргани учун барча фахрийларимизга, ҳамкасбларимга, айниқса самимият ва меҳмондўстлик учун барча Деҳқонобод тумани аҳлига чин юракдан миннатдорлик билдираман.
Афсусдаман, барчангиздан узр сўрайман ҳали қилинадиган ишлар жуда кўп эди, қаердадир тугалланмаган ишларимиз қолди, ўйлайманки, янги ҳокимимиз бу ишларни давом эттиради.
Менга берган амалий ёрдамингиз, қўллаб-қувватлаганингиз, умуман, ҳамма ҳаммаси учун яна бир бор раҳмат сизларга. Яратган эгам барчангизни ўз паноҳида асрасин, — дейди туманнинг собиқ ҳокими Акром Сулаймонов.
Изоҳ (0)