2006 йилда ўз фаолиятига илк қадам қўйган Airei номли Америка бренди 2023 йилда Париждаги мода ҳафталигида катта эътибор қозонган эди. Эндиликда у Asics пойабзаллар ишлаб чиқарувчи бренд билан ҳамкорликда Gel-Quantum Kinetic кроссовкаларининг чекланган коллекциясини тақдим этди.
Бундай кроссовка ўзининг ноодатий дизайни билан мода ихлосмандларининг эътиборини қозонди. Пойабзаллар Шарқий Ҳиндистонда электрсиз куйган матодан ишлаб чиқарилган. Ҳар бир кроссовка учун ўзига хос дизайн бериш мақсадида матолар алоҳида куйдириб чиқилган.
Airei концепциясига кўра, олов олийжаноб ишни бажариш, куйган чандиқлар эса қийинчиликларни енгишни англатади.
Ҳамкорлик доирасида бундай пойабзаллар атиги 30 жуфт ишлаб чиқарилди. Уларнинг ҳар бири куйган қора қопламали бўлиб, кумуш рангли деталлар билан безатилган ва устида Asics логотипи туширилган.
Қасддан куйдирилган пойабзалнинг нархи 265 долларга баҳоланди.
Изоҳ (0)