Нью-Йорк мода ҳафталигида дизайнер Кристиан Коуэн FW24 коллекциясидаги Adobe Project Primrose номли интерактив либосини тақдим этди. Кўйлак яратилиш жараёнини ўзининг Instagram саҳифасига жойлади.
Ушбу либосни яратишда Adobe тадқиқотчиси ва муҳандиси Ти Жей Роудс, Project Primrose муаллифи Кристина Дирк ҳамкорлик қилди.
Интерактив либос икки қисмдан иборат. Юқори қисми лазер ёрдамида кесилган ва қўлда ишлов берилган суюқ кристалл дисперсиялардан тайёрланган 1264 дона барглардан иборат. Улар модель юрганида ташқи кўринишини ўзгартиради. Пастки қисми эса кумуш рангли юлдуз шаклидаги ёрқин декордан тузилган.
Adobe интерактив либосининг ҳар бир қисми остида эгилувчан электрон плата яширинган бўлиб, кўйлак рангларини алмаштириш имконини беради.
Бундай либосни яратиш лойиҳаси 2013 йилда бошланган. 2017 йилга келиб Project Glasswing ҳамкорлик қилишни бошлади. Умумий ҳисобда интерактив либос яратилишига 10 йиллик тадқиқот ва тажрибалар керак бўлди.
Изоҳ (0)