Уэлс маликаси Британия қироллик оиласи вакили бўлган Диананинг фожиали ўлимига 26 олти йил бўлганига қарамай, у ҳамон мода олами учун эстетик ва бенуқсон услубнинг рамзи бўлиб қолмоқда. Маликанинг либоси Julien’s Auctions аукционида кимошди савдосида рекорд даражадаги суммага сотилди.
Гап Жаcқуэс Азагурй брендига тегишли бўлган мовий юлдузлар шакли туширилган қора бахмал кўйлак ҳақида кетмоқда. Малика либосда омма олдида икки марта 1985 йилда Италияга қилган сафарида ва 1986 йилда Ванкувердаги симфоник оркестр концертида кўриниш берган.
Либос дастлаб 100 минг долларга баҳоланган, аммо охир-оқибат у кимошди савдосида 11 баравар қимматга, яъни 1,14 миллионга сотилган. Сотиб олувчининг исми ошкор этилмаган. Бундан ташқари ҳам маликанинг гардеробидан бир қанча буюмлар аукционда сотилган.
Январь ойида америкалик телеюлдуз Ким Кардашиан малика Диананинг тақинчоқларини 143 минг долларга сотиб олган эди.
Изоҳ (0)