• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мода

    Бутун бошли уй нархига тенг аксессуар: Дунёдаги энг қиммат сумкалар (фото)

    Дунё бўйича жуда қиммат бўлган аксессуар — сумкалар ҳақида маълумот берамиз.

    7 миллион доллардан ортиқ — Boarini Milanesi Parva Mea

    Фото: Getty Images

    2020 йилда италян бренди Boarni Milanesi бренд ҳаммуассиси Matteо Мilaneci оиласи билан денгиз саёҳатларидан илҳомланган ҳолда дунёдаги энг қиммат сумкани яратди. Parva Meа модели — Сардиния ва Греция қирғоқлари бўйлаб саёҳат қилган марҳум отасига нисбатан ҳурмат сифатида ишлаб чиқарилди.

    Сумка фируза рангга бўялган аллигатор терисидан ясалган ва оқ олтиндан ишланган 10 та капалак, океан тубини уйғотувчи сапфир ва Кариб денгизининг Paraiba турмалинлари билан безатилган. Эксклюзив маҳсулот денгизларни ҳимоя қилиш муаммосига эътиборни қаратиш мақсадида яратилган: компания океанни пластмассадан тозалайдиган ташкилотларга сумкалар савдосидан тушган 800 минг евро маблағни юборади.

    6,7 миллион доллар — Debbie Wingham’s Upcycled Easter Egg Purse

    Фото: Getty Images

    2019 йилда британиялик дизайнер Дебби Вингем, ўзини кутюре деб эълон қилган экстравагант буюртмалар билан танилган, мижознинг шахсий илтимосига кўра машҳур Faberge тухумига ўхшаган сумка яратди. Пасха тухуми аксессуари америкалик аноним харидор учун тайёрланган бўлиб, у ўз навбатида ўзининг заргарлик буюмлари ва шарфларининг бир қисмини ўз ишида фойдаланиш учун дизайнерга совға қилган.

    Шундай қилиб, тухумсимон сумка 8 мингта олмос билан безатилган ва кўк Hermes ипак шарфи билан тўлдирилган. Бир жуфт Cartier сирғалари қулф сифатида, учта пушти ва иккита оқ олмосли 24 каратли олтин ташқи қобиқ билан тўлдирилади.

    3,8 миллион доллардан ортиқ — Mouawad 1001 Nights Diamond Purse

    Фото: Getty Images

    2011 йилда Mouawad 1001 Nights Diamond Purse сумкаси дунёдаги энг қиммат сумка сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирган. Ягона аксессуар Mouawad заргарлик уйи томонидан ишлаб чиқарилган. Сумка 18 каратли тилладан ясалган ва 4517 та олмос (105 та сариқ, 56 та пушти ва 4356 та оқ) билан безатилган. Уни ясаш учун 8800 соат вақт кетган. Мазкур клатчнинг баҳоси 3,8 миллион доллар.

    2 миллион доллар — Hermes Kelly Rose Gold

    Фото: Getty Images

    Заргар Пер Ҳарди икки йил давомида Hermes Kelly Rose Gold сумкасини яратиш устида ишлади. Ушбу мини сумка бутунлай пушти тилладан ясалган ва 1600 та олмос билан безатилган. Бренд уч хил вариантда фақат 12 тагина сумка чиқарган. Унинг нархи 2 миллион долларни ташкил этади.

    1,4 миллион доллар — Hermes Birkin Bag by Ginza Tanaka

    Фото: Getty Images

    Ушбу ноёб Birkin модели япон дизайнери Гинза Танака томонидан 2008 йилда яратилган. Мини сумка платинадан ясалган ва 2000 дан ортиқ олмос билан безатилган. Марказда жойлашган 8 каратли нок шаклидаги олмосни ажратиб олиш ва брош сифатида тақиш мумкин. Сумка занжиридан ҳам маржон ёки билагузук сифатида фойдаланиш мумкин. Ушбу клатч тахминан 1,4 миллион доллар туради.

    1,4 миллион доллар — Hermes Chaine’d Ancre Bag

    Фото: Getty Images

    Hermes сумкаларининг ҳаммаси ҳам ҳақиқий чармдан эмас. Масалан, 2012 йилда афсонавий бренд оқ олтиндан ясалган ва олмос билан безатилган чекланган ададдаги Hermes Chaine’d Ancre Bag сумкасини тақдим этди. Бу асарни яратиш учун француз дизайнери Пер Ҳарди икки йил вақт сарфлади. Аксессуарнинг нархи, тахминан, 1,4 миллион долларни ташкил этади, чунки 11 000 га яқин олмос ишлатилган. Бренд бу сумкаларнинг атиги 3 та моделини чиқарган.

    380 минг доллар — Hermes Niloticus Crocodile Himalaya Birkin

    Фото: Getty Images

    Ҳимолая Биркин модели — тимсоҳ терисидан тайёрланган сумка. Аксессуар 240 та олмос билан безатилган, унинг фурнитуралари эса 18 каратли оқ олтиндан қилинган. Сумканинг нархи 380 000 долларни ташкил қилади. 2016 йилда мазкур аксессуар Гонконгдаги Christies аукционида сотилган.

    261 минг доллар — Chanel Diamond Forever Handbag

    Фото: Getty Images

    2008 йилда Chanel бренди 13 та классик сумкадан иборат чекланган моделни чиқарди. Сумка оқ аллигатор терисидан қилинган ва 334 та олмос билан безатилган. Ушбу аксессуар 261 000 долларга баҳоланган.

    150 000 доллар — Louis Vuitton Urban Satchel

    Фото: Getty Images

    Агар бу сумкани кўрганингизда хаёлингизга биринчи бўлиб “ахлатларми” сўзи келса, сиз ҳақсиз. Louis Vuitton мухлислари бренддан кутилаётган олмос, қимматбаҳо металлар ва эксклюзив чарм ўрнига эски чой пакети, конфет ўрамлари ва бир қути сигаретдан тайёрланган маҳсулотни тақдим этди. Француз мода уйи ўз мижозларини ахлатдан ясалган сумка учун 150 минг доллар тўлашга ишонтира олди.

    92 минг доллар — Judith Leiber Precious Rose

    Фото: Getty Images

    Жудит Лейберни негадир “Клатчлар маликаси” деб аташади: у мода оламига Жижи Ҳадид, Рианна, Гвинет Патров ва опа-сингил Кардашянлар танлаган энг нафис қўлда ишланган аксессуарларни тақдим этди. Жудит Лейбер коллекциясидаги энг қиммат буюм 2010 йилда яратилган Precious Rose сумкаси эди. Аксессуар 18 каратли оқ олтиндан ясалган ва 1016 дона олмос, 1169 дона пушти сапфир ва 800 дона турмалин барглари билан безатилган.

    45 минг доллар — Louis Vuitton Tribute Patchwork Bag

    Фото: Getty Images

    Бу сафар Louis Vuitton томонидан 2007 йилда креатив директор Марк Жейкобс бошчилигида яратилган энг қиммат сумкалардан бири бўлган Tribute Patchwork ахлатдан эмас, балки тери қолдиқларидан ясалган бўлиб, улар патчwорк техникасидан фойдаланган ҳолда ҳар бирининг устига бириктирилган. Модель 15 та сумкадан йиғилган ва тиражда фақат 24 дона мавжуд. Louis Vuitton Tribute Patchwork сумкасининг энг машҳур эгаси — хонанда Бейонcе.

    Фото: Getty Images
    20.04.2023, 10:43   Изоҳ (0)   14118
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қочқин қиздан “Муҳташам юз йил” юлдузигача — Филиз Аҳметнинг қийинчилик билан босиб ўтилган муваффақият йўли 

    19.04.2023, 16:32

    Стандартлар учун ташқи кўринишини ўзгартиришдан бош тортган машҳур аёллар (фото)

    19.04.2023, 10:30

    Орзудаги гардероб: ҳеч қачон урфдан қолмайдиган кийим ва аксессуарлар 

    06.04.2023, 10:35

    Мерилин туфлиси, Beatles кроссовкаси: Машҳур инсонлар шарафига номланган гардероб элементлари (фото)

    29.03.2023, 15:30

    Кийинишда нафақат замонавий, балки бир неча йилга ёшроқ кўринишга ёрдам берадиган маслаҳатлар

    10.03.2023, 20:50

    Хушбўй гуллар, тозалик ифори: ҳаммага бирдек ёқадиган 10 та баҳорий атир

    10.03.2023, 11:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.