Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ғазодаги тинч аҳолига нисбатан зўравонлик ҳолатларини ўрганувчи гуруҳи гаровга олинганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақида аниқ ва ишончли маълумот топилганини маълум қилди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
БМТнинг Исроил ва ҲАМАС можаросидаги жинсий зўравонлик ҳолатларини ўрганиш бўйича махсус вакили Прамила Паттен зўравонлик ҳолатлари ҳақида далил бўла оладиган манбалар топилганини айтган. Унга кўра, мазкур ҳолатлар, асосан, ҲАМАСнинг 7 октябрдаги ҳужуми пайтида содир этилган.
Хабарда айтилишича, Прамила Паттен ўз гуруҳи билан Исроил муассасаларига 33 марта ташриф буюрган. 7 октябрь ҳужумидан омон қолган 34 нафар исроиллик билан учрашган. ҲАМАСнинг биринчи ҳужумига алоқадор 50 соатлик тасвирлар тўлиқ кўздан кечирилган.
Прамила Паттен гуруҳи барча даъволарига қарамай, ҲАМАС жангчилари томонидан жинсий зўравонлик қилинган исроилликларни аниқлай олмаган. Бунга сабаб сифатида эса улар ё даволанаётгани ёки ҳали оммага кўринишга тайёр эмаслиги келтирилган.
Изоҳ (0)