Берлин чеккасидаги Tesla заводида ишлаб чиқариш сешанба куни электр таъминотидаги узилиш туфайли тўхтатилди, бу заводга туташ ҳудуддаги ёнғин натижасида юзага келди, деб ёзади немис ОАВ.
Ёнғин сабаби атайлаб ўт қўйиш бўлиши мумкин, деб ёзади Berliner Zeitung. Заводдан ташқари, яқин атрофдаги 2 мингга яқин оила электр энергиясиз қолган.
ОАВ хабарларига кўра, яқинда атроф-муҳит фаоллари Tesla заводи яқинидаги ўрмонда норозилик намойишларини ўтказган.
Шу кунларда Tesla акциялари 2,4 фоизга арзонлашди. Йил бошидан бери компания капиталлашуви 24 фоизга тушиб, 643,5 миллиард долларни ташкил қилди.
Изоҳ (0)