Арманистон ҳукумати келажакда Европа Иттифоқига (ЕИ) аъзо бўлиш учун у билан муносабатларни чуқурлаштирмоқчи. Бу ҳақда республика парламенти спикери Ален Симонянга таяниб, The Moscow Times хабар берди.
Арманистон Европа интеграцияси йўналишига тайёрми, деган саволга Симонян: “Биз, албатта, тайёрмиз”, деб жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат “максимал хавфсизлик”ни таъминлайдиган йўналишда ҳаракат қилади.
Бугун демократия энг катта хавфсизлик тизимидир. Бизнинг хавфсизлигимиз демократик давлат бўлиб, демократик тизим билан яқин ҳамкорлик қилишда деб ҳисоблаймиз, — дейди парламенти спикери.
Ўз навбатида, Европарламент аъзоси Андрюс Кубилюс ЕИни Арманистон билан яқинлашишга қаратилган босқичма-босқич стратегия ишлаб чиқишга, жумладан, республикага ЕИ аъзолигига номзод мақомини беришга чақирди.
Бирлашиш вазифаси Арманистон ва унинг халқини Европа томон интилишларига муносиб жавоб беришдир, — деди у.
Кубилюсга кўра, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўзининг геосиёсий йўналишини Европа Иттифоқига қаратгани сабабли, иттифоқ Арманистонни “Европа оиласининг бир қисми” деб ҳисоблаши керак.
Шу билан бирга, парламентарий бу интилишлар Кремлни ғазаблантириши, бунинг ортидан республика хавфсизлиги ва иқтисодиётига таъсир ўтказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Шунинг учун Арманистон Европа Иттифоқи ва Ғарб демократиясидан кучли хавфсизлик кафолатларига муҳтож. Шунингдек, ЕИ Россия ярата оладиган иқтисодий муаммоларни юмшатишга тайёр бўлиши керак, — дея хулоса қилди Кубилюс.
Изоҳ (0)