Марҳум сиёсатчи Алексей Навальнийнинг жасадини черковга олиб боришга биронта ҳам дафн машинаси рози эмас. Бу ҳақда 29 февраль, пайшанба куни Х ижтимоий тармоғида мухолифатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, номаълум шахслар дафн маросими идораларидан Алексейнинг жасадини ҳеч қаерга олиб кетмасликни талаб қилиб, таҳдид қилган.
Аввалига Алексей билан видолашиш учун дафн залини ижарага олишимизга рухсат беришмади. Энди черковда шунчаки дафн маросими ўтказиш керак бўлганда, маросим агентлари бизга жасадни у ерга олиб боришга биронта ҳам дафн машинаси рози эмаслигини айтди. Номаълум шахслар барча бригадаларга қўнғироқ қилиб, Алексейнинг жасадини ҳеч қаерга олиб бормасликни айтиб, таҳдид қилмоқда, — деб ёзган Ярмиш.
Шу билан бирга, ушбу пост остида ўз шарҳларини қолдирган бир қатор фойдаланувчилар қаҳрамонни қўлда олиб боришни таклиф қилган. Мухолифатчининг ҳамроҳлари Навальнийнинг дафн маросими 1 март куни соат 14.00 да Москвадаги Борисовски қабристонида бўлиб ўтишини айтган.
Изоҳ (0)