Москва ва Ереваннинг Украина бўйича позициялари тубдан фарқ қилади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат Украина масаласи бўйича Россия Федерациясининг иттифоқчиси эмаслиги ҳақида баёнот берганди.
“Ҳақиқатан ҳам, биз Украинада содир бўлаётган воқеалар ва Украина атрофидаги можаро бўйича мутлақо қарама-қарши нуқтайи назарга эгамиз. Бу ҳеч кимга сир эмас. Биз бу борада улар билан рози эмасмиз ва ўзимиз ҳақ эканлигимизни қатъият билан исботлашда давом этамиз”, — деди Кремль вакили.
Германиядаги арман диаспораси вакиллари билан учрашувда Пашинян яна бир бор Ереван Украина масаласида Москванинг иттифоқчиси эмаслигини айтганди.
Изоҳ (0)