Марказий Осиё давлатларидан 2023 йилда 50 мингдан ортиқ одам АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. Бу ҳақда сенатор Стив Дейнсга таяниб, Daily Mail хабар берди.
Дейнсга кўра, ноқонуний муҳожирлар “АҚШда содир бўладиган террор хуружи учун ухлаб ётган ҳужайраларнинг бир қисми” бўлиши мумкин. Ҳозирда камида Марказий Осиё давлатларининг 40 минг фуқароси АҚШнинг бошпана бериш бўйича суд жараёнини кутмоқда. Улардан
- 17 минг нафари Ўзбекистон,
- 7 минг нафари Қирғизистон,
- 3 минг нафари Тожикистон,
- 2,7 минг нафари Қозоғистон,
- 2 минг нафари Туркманистон фуқароларидир.
Расмий маълумотларга кўра, 2021 йилда президент Жо Байден лавозимга келганидан бери 7,3 миллиондан ортиқ муҳожир АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган.
АҚШ божхона ва чегара ҳимояси октябрдан буён Сан-Диeго орқали АҚШга 2500 дан ортиқ ўзбекистонлик ноқонуний кирганини маълум қилди. Улар қўлга олингандан сўнг, қўшимча федерал текширувдан ўтиши кутилмоқда.
АҚШга Мексика орқали келган Ўзбекистон фуқаролари Байден устидан судга мурожаат қилган. Улар ҳозирда АҚШнинг турли иммиграция марказларида (қамоқхоналарда) сақланмоқда. Ўзбекистонликлар ўз даъволарида миллатига кўра дискриминация қилинганлари сабабли уларни қамоққа олиш тартибини ноқонуний деб эътироф этиш, шунингдек, адвокатлар учун харажатларини қоплашни сўрамоқда.
Изоҳ (0)