Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонунларга ўзгартиришлар киритилди, деб хабар беради Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали.
Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги ҳамда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларга кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқага тааллуқли лицензияланадиган фаолиятнинг мавжуд кичик турлари республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш каби фаолият тури билан тўлдирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистонда интернет тезлиги
2022 йил декабрда рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон аҳолисининг интернет хизматидан фойдаланувчилари сони 31 миллиондан ортганини маълум қилганди. Вазирнинг қайд этишича, халқаро ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоғини ривожлантириш мақсадида халқаро интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 2,6 баробар оширилиб, 3 200 Гбит/секундга етказилган.
Республика 2022 йилда дунёдаги симли интернет тезлиги бўйича рейтингда 155-ўринда бўлган. 2023 йилда эса натижалар ўзгариб, 131-ўринга кўтарилган. Яъни ўтган йилги рейтингга нисбатан 24 поғонага ўсиш бўлган. Ўзбекистондаги симли интернет тезлиги 21,67 Мбит/с экани қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекистонда 2023 йил март ойидан бошлаб мобил интернет тезлиги оширилиши ва мамлакат бўйлаб 5G технологияси жорий этилиши тўғрисида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)