Президент фармойишига мувофиқ Воҳид Ҳамидов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар берди.

Воҳид Ҳамидов мазкур лавозимни 2023 йил июнь ойида эгаллаганди.
Илгари у АОКАнинг Китоб савдоси ва ахборот-кутубхона ресурслари бўлими ва Автотест Миробод компаниясига раҳбарлик қилган.
Изоҳ (0)