• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Янги авлод дарсликлари: бошланғич синф дарсликларининг афзалликлари ва жамоатчилик эътирозлари ҳақида (видео)

    Мактаблардаги сифатли таълим кўп жиҳатдан яратилаётган дарсликларга боғлиқ. Яъни у таълим стандартларига жавоб бериш билан биргаликда ўқувчини қизиқтириш ва фанга бўлган меҳрини уйғотиши керак. Бошланғич синф дарсликларининг тубдан янгилангани нафақат ўқувчи ва устозларни, балки ота-оналарни ҳам қувонтирди. Аммо улар борасидаги танқидий фикрлар ҳам йўқ эмас. Хўш, 2023/2024-ўқув йилида тақдим этилган дарсликлар аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади? Бу саволга жавоб олиш мақсадида соҳа мутахассислари ва ота-оналарнинг фикрлари билан ўртоқлашдик.

    — Бу йил тақдим этилган бошланғич синф дарсликлари ўқитувчилар учун янгилик бўлди. Ўқувчилар китоблар берилган кун қанчалик қувонишганини сўз билан таърифлаб бериб бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам ҳозирги китоблар аввалгиларидан анча устун. Китобнинг кўриниши ва ранг-баранг суратлари ҳар бир ўқувчини ўзига қаратолади. Аввалги китоблар анча қалин ва оғир эди. Айни ўсиш давридаги бола учун бу қатор қийинчиликларни туғдирарди. Янги дарсликларнинг чоракларга бўлингани ўқувчини йил давомида ортиқча юкни кўтариб юришдан халос қилди, — дейди пойтахтимиздаги 294-мактабнинг олий тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Норгул Икромова.

    1—4-синфлар учун яратилган янги замонавий мактаб дарсликлари 4K моделига асосланган инновацион ёндашувни тақдим этилган. Ушбу методология болаларнинг ҳар томонлама ривожланишига қаратилган бўлиб, қуйидаги асосий компетенцияларни ўз ичига олади:
    Коллаборация, коммуникация, креатив фикрлаш ва критик фикрлаш ўқувчиларда танқидий фикрлаш, ижодий ёндашув, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини шакллантиради.
    Фото: “Дарё”

    — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 726-қарорига мувофиқ таълим муассасаларининг матбаа маҳсулотлари техник регламент асосида ишлаб чиқарилади. Янги бошланғич синф дарсликлари ана шу техник регламентнинг энг максимал даражасидан ҳам юқори сифатда ишлаб чиқарилган. Бу ўз навбатида дарсликдан узоқ йил фойдаланишга сабаб бўлади. Улар сифати ва чидамлилик даражаси бўйича Европа полиграфияси стандартларига тўлиқ жавоб беради. Дарсликнинг вазни, ўлчами, шрифтлари бўйича регламент тасдиқланган ва шу талаблардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқарилган, — дейди Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори Воҳид Ҳамидов.

    Янги дарсликлар борасида ота-оналарнинг фикри қандай? Албатта, фикрларнинг ранг-баранг бўлиши табиий, аммо Шаҳноза Абилова бепул берилаётган янги дарсликлардан қувонаётганини айтиб ўтди.

    Фото: “Дарё”

    — Дарсликлар икки йилдан буён ижара тўловисиз берилаётгандан жуда қувоняпман. Илгари хориж тилидаги дарсликлар бўйича етишмовчиликлар бўларди. Ўқитувчилар дарсликка қўшиб, қўшимча адабиётлар ҳам сотиб олишимизни сўрашарди. Бу йил бундай муаммо умуман бўлгани йўқ. Бундан ташқари, китобларнинг ранг-баранглиги барча ўқувчилар қатори, 3-синфда ўқийдиган қизимни ҳам қувонтиряпти. Ҳатто, 1-синфда ўқиётганида ҳам ҳар куни оғир китобларни кўтариб мактабга келарди. Ҳозир баъзан енгил папкасини кўриб, “Кам ўқийсанми?” деб ҳайрон бўламан. Кейин янги дарсликларнинг қисмларга бўлингани ва ўқувчига қўшимча енгиллик яратилгани ёдимга тушади, — дейди бошланғич синф ўқувчисининг онаси Шаҳноза Абилова.

    Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори Воҳид Ҳамидов янги дарсликларни яратишда болалар психологияси ҳам ҳисобга олинганини ҳам таъкидлаб ўтди.

    Фото: “Дарё”

    — Дарсликларни ишлаб чиқишда болалар руҳий ҳолати ҳам ҳисобга олинади. Уларда ижодкорлар ва фикрлаш қобилиятини ошириш учун расмлар ва иллюстрациялардан кенг фойдаланилган. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бола матнларга нисбатан, тасвирлар орқали маълумотни тезроқ қабул қилади. Шу боис янги дарсликларни яратишда матнлар билан бирга, рангтасвирларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

    Янги дарсликларда олтита график қаҳрамонлар бор. Улар дарс жараёнида ўқувчилар билан ғойибона суҳбатлашади, — дейди Воҳид Ҳамидов.

    Бошланғич синф ўқитувчиси Норгул Икромова янги дарсликлар ҳаётийлиги ва жамоа бўлиб ишлашни ошириши ҳақида ҳам айтиб ўтди.

    Фото: “Дарё”

    — Аслида математикада фақат мисол ва масалалар эмас, балки тўғри қарор қабул қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун ўқувчи мантиқий ва танқидий фикрлаши керак. Китобда шундай ўйинлар борки, улар ўқувчини жамоавий бўлиб ишлашга ўргатади. Жамоада ўз фикрини ифодалай олиши эса болада лидерлик қобилиятини оширади. Аввалги дарсликларда пул билан боғлиқ мавзулар йўқ эди. 3-синфнинг математика дарслигига эса ана шундай мавзу ҳам киритилган. Ундаги масалалар ҳаётий мисоллар билан берилгани эса ўқувчини янада қизиқтиряпти. Улар нафақат пулнинг сон қийматига, балки уни қаерда ишлаб чиқарилиши ва унда нималар тасвирланганига ҳам эътибор беришади, — дейди Норгул Икромова.

    Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда дарсликлар борасидаги танқидий постлар ҳам кўзга ташланяпти. Баъзи ота-оналар бошланғич синф ўқувчилари учун тузилган математика дарсликларининг ўта мураккаблиги, ундаги масалалар ота-оналар учун ҳам қийинчилик туғдираётгани ҳақида ёзишмоқда. Хўш, бу борада соҳа мутахассисларининг фикри қандай?

    Фото: “Дарё”

    — Математика дарслигидаги масалалар табақалаштириш кўринишида берилган, яъни улар осонидан босқичма-босқич мураккаблашиб боради. Ўзим ҳам кўп йиллар давомида мактабда дарс берганман. Табиийки, ўқувчиларнинг билим даражалари турлича бўлади. Осон кўринишидаги масалалар кўп бўлгани учун ўзлаштириши яхши бўлган иқтидорли ўқувчилар учун қўшимча адабиётлардан фойдаланишимизга тўғри келарди. Янги чоп этилган математика дарслигида эса ўқитувчи ўқувчисининг билим даражасига қараб, мисолларни тақсимлаб бериши мумкин. Ҳар бир ўқувчи барча масалаларни ечимини топиши шарт эмас. Уларни дарсдан ташқари, мустақил бажарса ҳам бўлади, — дейди Воҳид Ҳамидов.

    Янги кўринишдаги математика дарслиги ўқитувчига қийинчилик туғдирмайдими? Агар ўқувчиларга барча мисол ва масалаларни ечиш мажбурий бўлмаса, баҳолаш тизими қандай амалга оширилади. Бу саволга Норгул Икромова қуйидагича жавоб берди.

    — Кундан кунга иқтидорли ўқувчилар кўпайиб боряпти. Илгари дарсликдан ташқари, яна бошқа адабиётлардан фойдаланишга мажбур бўлардик. Иқтидорли ўқувчи 45 дақиқалик дарс давомида ўн иккита мисол ва масалани ечолади. Чунки унга биттасини тушунтирсангиз, қолганини ўзи бажариб кетаверади. Аммо синфда яхши ўзлаштиролмайдиган ўқувчилар ҳам бор. Масалан, синфда тўртта ана шундай ўқувчи бўлса, унга 6-8 та мисол бераман ва жавобларига қараб баҳолайман, — дейди Норгул Икромова.

    Блогер Исроил Тиллабоев янги дарсликлар борасидаги тушунмовчиликларни бартараф этиш борасида ўз мулоҳазаларини айтиб ўтди.

    Фото: Скрин

    — Ота-оналарнинг дарслик китобларига бееътибор эмаслиги мени қувонтиряпти. Ижтимоий тармоқларда янги дарсликлар борасидаги танқидий фикрларни ўқидим. Менимча, муаммони ҳал этиш учун дарслик муаллифлари ўқитувчилар учун семинарлар ўтиши керак. Китоб муаллифлари билан гаплашсангиз, улар ўз мақсадини тушунтиради. Айрим ўқитувчилар эса дарс вақтида улгурмаётгани, болалар ўзлаштиролмаётгани ҳақидаги важларни келтириб ўтади. Демак, муаллифлар ва ўқитувчилар ўртасидаги боғловчи занжир уланмаган, — дейди блогер Исроил Тиллабоев.

    Олий тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Норгул Икромова эски дарсликларда назарий маълумотлар кўп бўлгани ва айрим жиҳатлари саёз бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

    — Математика фақатгина мисол ва масалага асосланган фан эмас. Унда танқидий фикрлаб, мулоҳаза юритиб қарор қилиниши керак бўлган жиҳатлар ҳам бор. Бу борада эски дарсликлар саёз эди. Ўқувчиларимиз ижод ёки Президент мактабларига тайёрланаётганда қийналарди. Уларни имтиҳонга тайёрлашда қўшимча адабиётларни излашга мажбур эдик. Янги дарсликлар эса математиканинг барча устунликларини ўз ичига олган. Фақатгина ўқитувчи ўз устида ишлаб, уни ўқувчига тўғри тушунтира олиши керак, — дейди Норгул Икромова.

    Видеони тўлиқ ҳолда томоша қилинг:

    14.10.2023, 18:32   Изоҳ (0)   36341
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳурда қурилган янги подстанция билан танишди

    14.10.2023, 17:17

    Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида 868,2 млн сўмлик камомад аниқланди

    14.10.2023, 16:25

    Қашқадарёда 60 тонна чигити тўхтатиб қолинган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди

    14.10.2023, 15:30

    Тошкентда Spark ҳайдовчиси уч нафар Ҳиндистон фуқаросини уриб юборди

    14.10.2023, 14:40

    “Исроил атрофидаги можаро Ливанга ҳам кўчиши мумкин” — БМТ бош котиби

    14.10.2023, 14:20

    Тошкентда қурилиш биносида ёнғин содир бўлди (видео) 

    14.10.2023, 13:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.