• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “2025 йилда миллий иқтисодиётимизни сифат жиҳатидан мутлақо янги даражага олиб чиқишимиз шарт” — Шавкат Мирзиёев

    Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни 2024 йилда амалга ошириш мўлжалланган асосий стратегик ислоҳотлар бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2030 йилга бориб, мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига даромадни 4 минг долларга етказиб, бу борада ўртачадан юқори давлатлар қаторига кириш мақсади белгиланган. Бунинг учун иқтисодиётда трансформация жараёнларини изчил давом эттириш, инвестиция ва бизнес муҳитини янада яхшилаш, қишлоқ хўжалигида юқори қўшилган қийматни таъминлаш зарур.

    Тақдимотда шу борадаги 5 та муҳим соҳа – транспорт, урбанизация ва шаҳарсозлик, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ва энергетикадаги ислоҳотлар кўриб чиқилди.

    Иқтисодиёт ривожи учун бош омиллардан бири бу – транспорт имкониятлари. Мамлакатимиз денгиз йўлларидан узоқлиги сабабли авиа ва темир йўлларни диверсификация қилишга урғу берилмоқда. Ўтган йили 6 та авиакомпания ташкил қилинди, 28 та янги самолёт олиб келинди. Самарқанд халқаро аэропортига хусусий сектор жалб этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бу ишларни давом эттириб, Uzbekistan Airports ва Uzbekistan Airways компаниялари трансформациясини жадаллаштириш, аэропортлар бошқарувини хусусий секторга беришни кенгайтириш зарур.

    Ҳудудларда молиявий хизматлар, электрон тижорат, масофавий таълим ва тиббиёт хизматлари ривожланиши учун сифатли интернет ҳам муҳим.

    Келгуси етти йилда мамлакатда аҳолиси 300 мингдан кўп бўлган шаҳар ва туманлар сони ҳозирги 13 тадан 28 тага етади. Айрим шаҳар ва шаҳарчаларнинг бош режалари йўқлиги сабабли фақат энига кенгаймоқда. Бу инфратузилма харажатлари ошишига ва қишлоқ хўжалиги ерлари камайишига олиб келмоқда. Шу боис урбанизация жараёнларини тартибга солиш бўйича концепция ва қонун ишлаб чиқишга эҳтиёж бор.

    Бизнесга янада қулай муҳит яратиш учун йўл, ичимлик суви, таълим, тиббиёт каби соҳаларда хусусий шериклик қоидаларини аниқ белгилаш зарур. Айни пайтда тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан бирга бундай лойиҳалар дастурини ҳам шакллантириб бориш жоиз.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлатнинг айрим функцияларини, жумладан, ҳудудларни ободонлаштириш, эркин иқтисодий зоналарни бошқаришни хусусий секторга бериш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 

    Қишлоқ хўжалиги аҳолини озиқ-овқат ва иш билан таъминлашда катта ўрин тутади. Лекин унинг айрим тармоқларида иш тартиби ҳалиям эскича. Шу боис ҳосилдорликни ошириш ва таннархни камайтириш, соҳага инновацияларни олиб кириш бўйича аниқ ечимлар керак.

    Иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун, энг аввало, барқарор энергия таъминоти зарур. Бу йил жами 50 миллиард долларлик 122 та янги йирик инвестиция лойиҳалари бошланади. Шу билан бирга, аҳоли сони ва корхоналар ҳам кўпайиб бормоқда. Яқин йилларда энергияга эҳтиёж камида 1,5 баробар ошади. Бунинг устига, айрим тармоқларда энергия сарфи ҳамон юқори.

    Давлат раҳбари ушбу соҳаларга оид таклифлар билан танишиб, улар бўйича ҳуқуқий асос ва инвесторлар учун мустаҳкам кафолатлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

    “2024 йилда бозор иқтисодиёти пойдеворини қуришнинг барча жараёнларини якунлаб, 2025 йилда миллий иқтисодиётимизни сифат жиҳатидан мутлақо янги даражага олиб чиқишимиз шарт”, – деди президент.

    Ислоҳотлар жараёнига мамлакатнинг барча илмий-тадқиқот институтларини жалб қилиб, кенг қамровли “йўл харитаси” тайёрлаш вазифаси қўйилди.

    13.02.2024, 20:40   Изоҳ (0)   7560
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 90 миллиард доллардан ошди

    08.02.2024, 12:49

    2024 йилда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қандай ўзгаришлар бўлади?

    12.02.2024, 15:39

    ОТП Банк бошқаруви раиси Венгрия бизнеси Ўзбекистон бозоридаги фаолиятини жадал кенгайтиришга тайёрлигини тасдиқлади

    13.02.2024, 20:30

    Самарқандда ота фарзандининг алименти учун 334 млн сўм пул ва машина совға қилди 

    13.02.2024, 19:55

    Ўзбекистонда айрим педагоглар касбий сертификатлаш синовларидан ўтказилади 

    13.02.2024, 19:43

    Қаршида ишга, Навоийда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди

    13.02.2024, 19:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияликлар Трампнинг ҳаракатларини мамлакат хавфсизлигига энг катта таҳдид деб билмоқда — Politico

    Дунё | 18 июл, 00:10

    “Россия ва Хитой билан уруш 2027 йилда бошланиши мумкин” — НАТО генерали

    Дунё | 17 июл, 23:55

    Зеленский Трамп билан “мега келишув” режалаштирилаётганини билдирди

    Дунё | 17 июл, 23:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    Спорт | 17 июл, 23:16

    Сурияда араб бадавийларининг оммавий қирғини содир бўлди

    Дунё | 17 июл, 23:14

    Пул савдоси: ўзбекистонликлар банкларга қанча валюта сотмоқда?

    Иқтисодиёт | 17 июл, 23:07

    “ЦСКА” собиқ дарвозабонлар мураббийи: “Файзуллаев кетаётганидан афсусдаман”

    Спорт | 17 июл, 21:35

    АҚШ Сенати Трампнинг USAID ташкилоти ва икки ОАВ харажатларини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади 

    Дунё | 17 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.