Тошкент шаҳар Яшнобод туманида ўзаро гуруҳбозликка йўл қўйган боғча директорига чора кўрилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Айтилишича, бошқарма ишчи гуруҳи томонидан 2024 йил 11-22 январь кунлари Яшнобод туманидаги 557-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида хизмат текшируви ўтказилди. Унга кўра, муаллифларнинг давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятидан норози бўлиб билдирган шикояти ўз тасдиғини топмади.
Шунга қарамай, 557-давлат мактабгача таълим ташкилоти директори в.в.б лавозимида ишлаб келаётган Н.Тиллаходжаева хизмат вазифасини лозим даражада бажармасдан жамоада носоғлом муҳит, ўзаро гуруҳбозлик вужудга келишига йўл қўйиб, ўз вақтида олдини олиш чораларини кўрмасдан, натижада ижтимоий тармоқларда фуқаролар ўртасида таълим тизимига нисбатан нотўғри фикрлар уйғотувчи лавҳаларнинг тарқалишига сабаб бўлгани, шунингдек, таълим муассасасида кунлик таомномани ўз вақтида эълон қилиниб борилишини назоратга олмагани сабабли унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.
Давлат мактабгача таълим ташкилотидаги мавжуд қарздорлик бўйича қонуний баҳо бериш учун туман прокуратурасига маълумотнома киритилган. Ижтимоий тармоқ орқали мактабгача ва мактаб таълими вазирига қилинган фото мурожаат фейк хабар ва асоссиз эканлиги билдирилди.
Изоҳ (0)