Қозоғистонлик сейсмологлар тунда Олмаотада 2 балли зилзилани қайд этди. Бу ҳақда Inform.kz хабар берди.
Ер силкинишлари Остона вақти билан 04:27 да қайд этилган. Зилзила эпицентри Олмаота шаҳридан 293 километр жануби-шарқда Хитой ҳудудида жойлашган. Унинг магнитудаси 4,5 ни, чуқурлиги эса 10 километрни ташкил қилади. Сейсмологлар Олмаотадаги зилзила кучини 2 баллга баҳолаган.
Шунингдек, Хитойда тунда ва эрталаб яна бир нечта афтершоклар қайд этилган (охиргиси Остона вақти билан 07:44 да), улар Қозоғистон ҳудудида сезилмаган.
Олмаотада 23 январга ўтар кечаси содир бўлган кучли зилзила аҳолида ваҳима уйғотган эди, улар эҳтимолий фавқулодда вазият ҳақида олдиндан огоҳлантирилмаган. Кейинги кунларда зилзилалар вақти-вақти билан сезиларли даражада бўлган. Ер силкинишлари мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам сезилган.
Изоҳ (0)