Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 28 январь куни учта зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Орда.кз хабар берди.
Ҳар учала ҳолатда ҳам зилзила эпицентрлари Хитойда жойлашган. Сейсмологларга кўра, Олмаотага фақат афтершоклар етиб келган. Биринчи зилзила Остона вақти билан соат 13:47 да, иккинчиси 14:01 да, учинчиси 15:52 да содир бўлган.
Зилзила эпимарказлари Олмаотадан 258 км, 285 км ва 337 км жануби-шарқда Хитой ҳудудида жойлашган. Ер силкинишлари 5 км, 10 км ва 20 км чуқурликда содир бўлган.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аввалроқ 23 январдан буён шаҳарда 1900 та зилзила содир бўлганини, бу душанбадан сешанбага ўтар кечаси Олмаота аҳолисини қўрқитган зилзилалардан кейинги силкинишлар эканини маълум қилганди. Мутахассислар сейсмик фаоллик аста-секин тўхтаб, нормал ҳолатга қайтишини айтмоқда.
Изоҳ (0)