Олмаотада тунги зилзила ҳодисаси кадрларга тушди. Интернетда Кўктўбе тоғларига ўрнатилган камерадан олинган видео пайдо бўлди.
23 январга ўтар кечаси Қирғизистон—Хитой чегарасида бир неча бор зилзила содир бўлди. Хитой сейсмология маркази (CENC) сайтидаги маълумотларга кўра, 7,1 магнитудали энг кучли зилзила Шинжон-Уйғур автоном вилоятининг Оқсу туманида маҳаллий вақт билан соат 2:09 да содир бўлган. Марказ маълумотларига кўра, минтақада магнитудаси 3 дан 5,3 гача бўлган бир неча ўнлаб ерости силкинишлари қайд этилган.
Ер силкинишлари Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг бир қанча шаҳарларида сезилди.
Олмаотада зилзилалар оқибатида турли даражадаги жароҳатлар билан 44 киши, Хитойда эса 6 киши жабрлангани маълум қилинди.
Изоҳ (0)