Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида газ баллони портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Маълум қилинишича, уйда жами 46 киши яшаган, ҳодиса вақтида эса 35 киши бўлган. Вайроналар остидан икки нафар ҳалок бўлган ва беш нафар жароҳатланган, жумладан, уч нафар бола чиқариб олинган. Беш нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилган, улардан уч нафари болалар.
Икки нафар бола амбулатор даволанишга чиқарилган, бир нафар бола қониқарли ҳолатда вилоят болалар клиник шифохонасига ётқизилган. Икки вояга етган жабрланувчидан бирининг аҳволи ўта оғир (танаси 80 фоиз куйган), иккинчисининг аҳволи қониқарли.
Жабрланган хонадон аҳолисига жойлашиш учун ёрдам кўрсатилган. Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда. Вазият вилоят ҳокими назоратига олинган.
Изоҳ (0)