• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Уч ёшида отасидан етим қолган, “морг”да ишлаган ва онаси вафот этган куни саҳнага чиқишга мажбур бўлган Шукурулло Исроилов 54 ёшда (фото, видео)

    Томошабинлар қизиқчи Шукурулло Исроиловнинг хуш кайфият улашишига ўрганиб қолган. Аммо ижодкор ҳаётда кўплаб қийин кунларни бошдан кечирган ва бугунги натижаларга фақат ўз меҳнати билан эришган.

    “Онам бечора туғилганимдан қувониб кетган”

    Шукурулло Исроилов 1970 йилнинг 14 январида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У исми билан туғилгани ва онаси узоқ вақт дард чеккани ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Instagram / @shukurullo_isroilovoriginal

    — Устозим Мирзабек Холмедов туғилишим билан боғлиқ қизиқарли воқеаларни ҳажвия кўринишида айтиб берган. Балки мухлислар бунга эътибор бермагандир. Аммо ҳақиқатан ҳам дунёга келишим қизиқ кечган. Ўша пайтдаёқ доялар йирик одам бўлишимни тахмин қилган бўлса керак. Онамни кўп қийнаганман, онам бир неча кун тўлғоқ дардини бошдан кечирган экан. Ҳолдан тойиб, кўзлари қизариб кетган экан. Туғилишим билан “Шукр, шукр қутулдим”, деган экан. Шунда доялардан бири “Болангиз исми билан туғилди, Шукурулло деб қўйинг”, деган экан, — дейди қизиқчи Шукурулло Исроилов.

    “Ўликхонада ишлашга мажбур бўлганман”

    Уч ёшида отадан етим қолган Шукурулло Исроиловнинг болалиги оғир ўтган. У мактаб формаси яроқсиз ҳолга келгунча кийишга мажбур бўлгани ва дафтар-китоб сотиб олиш учун таътилда ишлагани ҳақида айтиб берди.

    Фото: Instagram / @shukurullo_isroilovoriginal

    — Онам оиламизнинг ёлғиз боқувчиси бўлгани учун ўқувчилик пайтимдан ишлашни бошлаганман. Таътилда ишлаб, мактаб формаларим учун пул тўплардим. Еттинчи синфдан бошлаб 3 ойлик таътилни лимонад заводида ўтказганман. Яшик ташиганим учун 80-90 сўм пул беришарди. Ундан кейин боғбончилик қилганман. Ҳатто мактабни битириш арафасида дарслардан кейин почтачилик қилишга тўғри келган.

    Онам раҳматли шифокор бўлишимни орзу қилиб, 11-синфни битирганимдан кейин “ТошМИ”га ҳужжат топширтирганди. Афсуски, 5 балл етмай талабаликка қабул қилинмаганман. Онам бекор юрмагин деб 15-касалхонага санитар ходим сифатида ишга жойлаштириб қўйган. Бир неча ой ишлаганимдан кейин бир танишим ўликхонада кўп маош тўлашлари ҳақида айтиб қолган. Кўп пул берса бўлди, деб ўлик ташишга мажбур бўлганман, — дейди Шукурулло Исроилов.

    Валижон Шамсиев интервьюларининг бирида Шукурулло Исроилов бир инсон ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Instagram / @shukurullo_isroilovoriginal

    — Шукурулло аканинг оиласи моддий жиҳатдан қийналган пайтларда касалхонада ишлашга мажбур бўлганлиги ҳақида эшитгандим. Яқинда бир инсон келиб миннатдорлик билдирганига гувоҳ бўлдим. Каттароқ лавозимдаги инсон анча йиллар аввал кўричаги ёрилиб, шошилинч касалхонага олиб келинган экан. Аксига олиб ўша вақт лифт ишламай қолган. Шукурулло ака беморни тўртинчи қаватга кўтариб олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган экан.

    “Онам вафот этганини тўйда эшитдим”

    Болаликдан етимликда улғайган Шукурулло Исроилов 2015 йилда онасидан ҳам айрилди. Ўша куни у Бухорода тўйда эди.

    Фото: Instagram / @shukurullo_isroilovoriginal

    — 2015 йили 27 март куни онам раҳматли 80 ёшни қаршилаганди. Онамни санаторийга даволатгани ётқизгандим, эрталаб у ерга бориб табрикладим. Тандир гўшт ва ширинликлар буюртма қилиб, дастурхон ёздик. Аммо узоқ қололмадим. Чунки шу куни кечқурун Бухорода тўйим бор эди. Тўй қизиган пайтда “Онангиз вафот этди” деган совуқ хабар келди. Амаллаб тўйни тугатиб Тошкентга қайтдим. 28 март куни пешинда онамга жаноза намози ўқилди. Ўша куни “Мирзо” театрининг навбатдаги концертига старт бериларди. Мирзабек аканинг олдига келиб, концертда чиқолмаслигимни айтдим. Ҳамманинг боши қотган бир неча соатдан кейин концерт, саҳналарнинг барчаси бир-бирига узвий боғлиқ.

    Фото: Instagram / @shukurullo_isroilovoriginal

    Томошани қолдирайлик десак, чипталар тўлиқ сотилган. Шунда устозлар менга қанчалик оғир бўлса ҳам, концертда чиқишим кераклигини айтди. Концерт бошланди, одамлар куламан деб келган мен эса ич-ичимдан йиғлайман. Аммо мухлисларга мусибатда эканимни билдирганим йўқ. Аммо Мирзабек ака концерт сўнгида “Шукурулло бугун онасидан айрилди, аммо сизларни ҳурмат қилиб концертга келди”, деганда бутун зал қарсак чалганди, — дейди Шукурулло Исроилов.

    “Аёлимнинг ‘семиз’ деган гапи ёққан”

    Қизиқчи интервьюларининг бирида турмуш ўртоғи билан жамоат транспортида танишиб қолгани ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Instagram / @shukurullo_isroilovoriginal

    — Янги оёқ кийим сотиб олган пайтим: троллейбус энди жўнаб кетаётган бўлган. Югуриб чиқиб, битта қизни оёғини босиб олганман. У пайтда 130 кило эдим, кейин у қиз менга қараб “Кўзингга қарамайсанми, семиз!” деган. Узр, деганман. Қарасам ёқимтой қиз, шу билан гаплашиб қаерда ўқишини билиб олиб, ўқиш жойига борганман.

    Шундан кейин севги бошланиб, роппа-роса бир йил ўтиб уйланганман. У билан 16 ноябрда танишган бўлсам, кейинги йилнинг 16 ноябрида тўйим бўлган. Билмадим, семиз дегани ёққанми. Жуда ўқимишли, мактабни ҳам олтин медалга битирган. Ҳозирда Тошкент давлат стоматология институтида чет тиллар кафедрасининг мудири, лотин тилидан дарс беради. Тиббиёт ходимлари лотин тилини билиши жуда муҳим. Ҳамма дориларнинг таркиби, улар ҳақидаги маълумотлар лотин тилида.

    Фото: YouTube

    Уч фарзандимиз бор, икки ўғил ва бир қиз. Ҳамма фарзандларим олий маълумотли. Катта ўғлим иккита олийгоҳни тамомлаган. Ҳозирда автомобилсозлик соҳасида фаолият юритади. Иккинчи ўғлим Россияда институтни тамомлаб, яхши ташкилотда ишлаяпти. Қизим чет тиллар институтини тугатган, ҳозирда фарзандларига қараб, уйда ўтирибди, — дейди қизиқчи.

    Қизиқчи аёли Мақсудахондан 10 ёш кичик. Шукурулло Исроилов 1970 йилда, аёли эса 1960 йилда таваллуд топган. Жуфтликнинг турмуш қурганига 33 йил бўлди.

    “Тўйдан қайтаётиб машинада одам уриб юборганман”

    Шукурулло Исроилов бир неча йил аввал милиция ходимини машинасида уриб юборгани, ҳодиса оқибатида жабрланувчи вафот этгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @shukurullo_isroilovoriginal

    — 1999 йили машинада келаётганимда маст ҳолатдаги милиция ходими йўлимга чиқиб кетиб, айланиб, боши билан тушган асфалтга. Дарҳол машинага солиб, касалхонага олиб борганман. Ўша ерда вафот этган. Энди бу фалокат, ҳеч ким кўчага ўламан деб чиқмайди. Унинг айби ичганида бўлган. Келаётганимда чайқалиб, йўлимга чиқиб кетиб қолган. Энди тақдири шунақа экан. Унинг аёлига қараганман, улар асли вилоятдан бўлган. Тошкентга прописка қилиб берганман, уй олиб берганман. Ташлаб қўймаганман. Болалари катта бўлиб қолди ҳозир. Шу пайтгача боқиб, рози-ризолик қилганмиз, — дейди сўз устаси.

    “Қизиқчи мукофот олмайди-ку”

    Шукурулло Исроилов 40 йилдан буён катта саҳнада ижод қилади. Аммо шу кунгача бирорта унвонга лойиқ кўрилмаганидан ранжиши ҳақида интервьюларининг бирида айтиб ўтган.

    Фото: Instagram / @shukurullo_isroilovoriginal

    — Қизиқчи мукофот олмайди-ку, қизиқчига мукофот — халқнинг олқиши. Энг кераги халқнинг назаридан қўймасин.

    Ҳар битта қизиқчининг ўз мухлиси, ўз йўналиши бор. Мана биз ҳам ҳар йили концерт берамиз. Икки йилда бир марта бўлса ҳам концерт қиламиз. Мен 3-4йилдан бери “Шукур шоу” қиламан. Концертларимнинг кўрувчилар сони кўп бўлади. Ҳеч бўлмаса, қўшиқчиларга берилгандек битта диплом бериб қўйишса яхши бўларди. Бу ҳам бир кичик эътибор ҳисобланади. Хонандалар чиқиб қўшиғини фонограммада айтади, лекин биз жонлида гапирамиз. Бунинг ҳам фарқи бор. Ўзи ҳозирда қизиқчилар жуда кам, — дейди Шукурулло Исроилов.

    Фото: Instagram / @shukurullo_isroilovoriginal

    Шукурулло Исроилов мусиқа мактабида рубоб йўналишида таҳсил олганидан сўнг Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти (Театр факультети) ва Шарқшунослик институти (Халқаро факультет)ни тамомлаган. Санъатдаги фаолиятини 1982 йилдан бошлаган. Шу вақтга қадар АҚШ, Россия, БАА ва бошқа кўплаб давлатларга гастрол сафарлари уюштирган.

    16.01.2024, 11:42   Изоҳ (0)   25924
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Машҳур бўлолмаганимдан афсусланардим” — 50 ёшгача омадини кутган, Алла Пугачёва билан бирга ўқиган ва шахсий ҳаётида муваффақиятсизликка учраган Нозим Тўлахўжаев

    07.01.2024, 12:55

    Бешинчи уринишда ўқишга қабул қилинган, актёрликда эмас, шоирликда омади кулган Эркин Бозоров 35 ёшда (фото, видео)

    11.01.2024, 11:50

    “Фарҳоднинг ўзи ҳам операцияни реклама эвазига гаплашган эди”. Ҳалима Ибрагимова Фарҳод Маннопов вафот этган хусусий клиникани нима сабабдан реклама қилгани ҳақида...

    15.01.2024, 10:35

    Сўнгги йилларда энг кўп гонорар олган актёр ва актрисалар (фото)

    16.01.2024, 10:40

    Шакар умуман истеъмол қилинмаса, организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?

    16.01.2024, 09:52

    Кинотавсия: Қишки дам олиш кунлари учун махсус яратилган оилавий фильм ва мультфильмлар

    15.01.2024, 16:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10

    Эндрю Робертсон “Атлетико”га ўтиши кутилмоқда

    Спорт | 14 июн, 20:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.