• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Бешинчи уринишда ўқишга қабул қилинган, актёрликда эмас, шоирликда омади кулган Эркин Бозоров 35 ёшда (фото, видео)

    Эркин Бозоровнинг танилганига кўп вақт бўлгани йўқ. Уни кино ва сериаллардаги роллари эмас, балки савияли роликлари халқ орасида машҳурликка сабаб бўлди. Ўзи ҳақида гапиришни истамайдиган, шахсиятини ҳамиша оммадан сир тутадиган актёр қандай қилиб муваффақиятга эришди? Келинг, ана шу саволга жавоб излаймиз.

    Эркин Бозоров — санъатдан бутунлай йироқ бўлган оилада дунёга келган. У оилада ягона ўғил фарзанд, унинг икки синглиси бор. Актёр болалиги билан боғлиқ воқеаларни қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram

    — Оиламизда санъаткорлар бўлмаган, аммо бобом раҳматли мусиқага жуда қизиққан ва Тошкентга келиб санъат институтида бор-йўғи 6 ой таҳсил олган экан. Бобомнинг айтишича, у отасини кўрмаган, Абдулла Қодирийлар қатл этилган вақтида унинг отаси ҳам халқ душмани деб топилган экан. Оилада ягона боқувчи бўлгани учун ўқишни ташлаб, Навоийга кетиб ишлашга мажбур бўлган. Бобом Ширин Азизова ва Бахтиёр Ихтиёров каби машҳур актёрлар билан курсдош бўлгани ҳақида гапириб берарди. Бобом қишлоққа қайтиб 40 йил колхозда ҳайдовчилик қилган, ота-онам эса санъатдан бутунлай йироқ инсонлар.

    Болалигим асосан бобом билан ўтган. Чунки онам кўп касал бўлгани учун тинимсиз касалхонада даволанарди. Дадам эса доим ишда бўларди, — дейди актёр.

    Эркин Бозоров аввалига актёр бўлишни орзу қилмагани, 16 ёшида уйидан учирма бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — Адабиётга қизиқардим, аммо актёр бўламан, деган қатъий қарор бўлмаган. Мактабни тамомлаб, ҳуқуқшунослик коллежига ўқишга кирганман. Ўқиш сабаб, 16 ёшимдан буён ота-онамдан алоҳида яшайман. Ўқишларим ҳамиша аъло бўлган, тартибли ўқувчи бўлганман. Коллежни тамомлаб, 2007 йили Тошкентга келганман. Аввалига ҳужжатларимни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига топширганман. Аммо ота-онам норози бўлгани учун бу институтда ўқимаганман. У пайтлари олий таълимда коррупция авж олган пайтлар эди. Юридик, ўзбек филологияси, журналистика каби факультетларга кетма-кет ҳужжат топширганман. Аммо талаба бўлиш насиб этмаган. Шунда кимдир бали пастроқ факультетга ўқишга топширишни маслаҳат берган. Қизиқмасам ҳам физика йўналишига ҳужжат топширганман. Унда ҳам омадим кулмаган. Бешинчи уринишда санъат институтига имтиҳон топширганман ва шартнома асосида ўқишга қабул қилинганман, — дейди актёр.

    Эркин Бозоров ота-онасидан яшириб, санъат институтига ҳужжат топширгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — Ҳеч кимга айтмай санъат институтига ҳужжат топширганман. Шартнома асосида ўқишга қабул қилинганман. Дадам санъаткор бўлишимга қарши бўлгани учун “Журналистикага ўқишга кирдим”, деб қўйганман. Мандат чиққан куни уйимизга қариндошлар тўпланди. Шунда бобом раҳматли супада ўтириб “Эркин бугун институтга кирди, у артист бўлади”, деган. Ота-онам ҳайрон бўлиб менга қарашган “Бу ҳам институт, кирганига шукур қилларинг”, деганидан кейин индашмаган, — дейди актёр Эркин Бозоров.

    Актёр кинодаги илк роли ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — 2014 йили Шуҳрат Аббосов “Дилор, дилор, дил ва ор” номли фильмни суратга оладиган бўлди. Ундан аввал унинг курсида ўқийдиган болаларнинг курс ишида ёрдамчи актёр бўлиб роль ижро этгандим. Устоз шунда кўриб, эслаб қолган экан. “Аббосов кино оляпти” деб институтда гап тарқаган пайти мени ҳовлида кўриб “Сенга роль бор, фалон куни кастингга келгин”, деган. Шу орқали илк ролим яралган, — дейди актёр.

    Эркин Бозоров жуда кўп фильм ва сериалларда роль ижро этган. Аммо уларнинг ҳеч бири уни актёр сифатида танилишига ёрдам бермаган. Ҳатто, “Саид ва Саида” фильмида асосий ролни ижро этган бўлса-да, томошабин назарига тушмаган.

    Фото: Instagram

    — Ҳақиқатан ҳам шундай. “Ролни яхши ижро этибсиз”, дейишарди, аммо кўча-кўйда кетаётганда яққол танишмасди. Бир куни реклама ролигига суратга тушишга таклиф бўлди. 100 АҚШ доллари гонорар беришганида роса хурсанд бўлгандим. Чунки у пайтлари Тошкентда ижара уйда яшардим, съёмкаларга камдан-кам чақиришарди. Ўша куни пулни сўмга айлантириб, роса хурсанд бўлганман. Аммо эртаси куни бозорга чиқиб рўзғорликка ул-бул нарса олдим-у, душанба куни айтарли пул қолмаганини сездим. Ўшанда шоирнинг гонорар ҳақи ҳақида монолог ёзгандим. Видеони суратга олиб ижтимоий тармоққа қўйсам кутилмаганда машҳурликка эришди. Аслида шоир қиёфасида ўз дардларимни баён қилгандим. Ундан кейин GM’даги муаммо ҳақидаги монолог ҳам тарқалиб кетди. Кейин ўзимга бир театр актёри йўналишида ижод қилиш маъқул келди. Чунки унда мен ўз-ўзимга раҳбар бўлдим, — дейди актёр Эркин Бозоров.

    Актёр ижросидаги дангалчи ва адолатпарвар бобо қиёфаси ҳам томошгабинларга маъқул келган. Эркин Бозоров бу образни яратишда бобосининг мотивидан фойдалангани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — Бобом раҳматли худди шундай инсон эди. Гапни шарт гапирар ва ҳеч қачон ўзига ёқмайдиган ишни қилмасди. Гапириш оҳанги ҳам худди шундай эди. Образ танлаётганда шу қиёфани мотив қилиб олишга қарор қилганман, — дейди актёр.

    Актёр оилали ва яқин кунларда ота-онасини ҳам Тошкентга келишларини ният қилмоқда.

    Фото: Instagram

    — 28 ёшимда ўзим танлаган қизга уйланганман. Онам “Ўзингга маъқул келганига уйлан, яшайдиган сен”, деган. Аёлим билан шунчаки танишиб қолганмиз, тақдир экан оила қурдик. Ҳозирда икки нафар ўғлимиз бор. Нурафшон шаҳрида кўп қаватли уйда турамиз. Ҳамиша ота-онам билан бирга яшашни орзу қиламан. 16 ёшимдан буён алоҳида яшаганим учунми уларнинг меҳрига ҳамиша чанқоқман. Насиб қилса, тез орада шароит қилиб улар билан катта оила бўлиб яшаш ниятим бор, — дейди актёр Эркин Бозоров.

    11.01.2024, 11:50   Изоҳ (0)   18266
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Керакмассан, деб кўчага ҳайдашган” — официантлик қилган, тасодифан кинога кириб келган ва аёлларнинг нафратига учраган Машҳура Зулфиқорова 39 ёшда (фото, видео)

    06.01.2024, 16:51

    “Машҳур бўлолмаганимдан афсусланардим” — 50 ёшгача омадини кутган, Алла Пугачёва билан бирга ўқиган ва шахсий ҳаётида муваффақиятсизликка учраган Нозим Тўлахўжаев

    07.01.2024, 12:55

    Ҳамдам Собиров— Россияда қурилишда ишлаган меҳнат муҳожири қандай қилиб Ўзбекистоннинг энг талабгир хонандасига айланди? (фото, видео)

    09.01.2024, 15:35

    “У ёқда 2-3 минг доллар топади, бизда эса ойлик 3 миллион сўм”. Юлдуз Усмонова яхши санъаткорларнинг чет элга кетиб қолаётгани ҳақида гапирди (видео)

    11.01.2024, 10:41

    “2-3 йил концерт бермайман, ‘Халқлар дўстлиги’да шароит қилиб беришсин”. Юлдуз Усмонова бу йилги концертига ҳозирча 100 минг доллар “тиккани” ҳақида гапирди (фото,...

    09.01.2024, 22:10

    Instagram: Туғилган кунини Истанбулда нишонлаган Зиёда, янги машинали бўлган Дилдора Ниёзова, Севинч турмушга чиқдими?

    08.01.2024, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.