Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳридаги синагога остида яширин туннел топилди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Туннел “Чабад-Лубавитч” диний гуруҳи штаб-квартираси ҳамда синагога ўртасида ётқизилган. Туннел декабрь ойида пол остидан яҳудий тилида гапираётган одамларнинг овозини эшитган маҳаллий аҳолининг шикоятларидан кейин аниқланган. Туннел синагогани яҳудийларнинг ритуал ҳаммоми — миква билан боғлаши керак эди.
9 январга ўтар кечаси туннелларни цемент билан тўлдириш режалаштирилганди, бироқ яҳудийлар қаттиқ норозилик билдирган. Улар ишчиларга тўсқинлик қилиш учун ўзларини махсус техника остига ташлаган. Натижада жараёнга полиция ходимлари аралашган ва 12 нафар яҳудийни ҳибсга олган.
Туннелни ким ва нима учун қурганлиги ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Ғарб ва Исроил оммавий ахборот воситаларида бу ҳақдаги маълумотлар турлича. Хусусан, Israel News нашрининг ёзишича, “туннеллар ҳаракат аъзолари томонидан, афтидан, ташкилотга тегишли ҳудудни ноқонуний равишда кенгайтириш мақсадида қазилган; Туннелларда Тавротни ўрганиш учун хоналар ташкил этилган”.
Изоҳ (0)