Ирландия пойтахти Дубльин 2023 йилда аҳолининг тирбандликда ўтказган вақти бўйича дунё шаҳарлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда ТоmТоm йўл ҳаракати ахбороти компанияси маълум қилди.
Компания 55 та давлатнинг 387 та шаҳридаги йўл ҳаракати ҳолатини таҳлил қилди. Марказий Осиё давлатларидаги тирбандликлар мазкур таҳлилдан жой олмаган.
2023 йилда Ирландия пойтахти аҳолиси тирбандликда 158 соат вақт йўқотган. Бундан ташқари, транспорт ҳаракати қийин бўлган пайтда йўлда ўтказиладиган вақт тирбандлик бўлмаган вазиятга нисбатан 66 фоизга ошган. Бу турли шаҳарлар орасида рекорд натижа ҳисобланади.
Дубльиндан кейин иккинчи ўринда Перу пойтахти Лима (157 соат), учинчи ўринда эса Мехико (152 соат) турибди. Ирландия пойтахти, шунингдек, 10 километр йўлни босиб ўтиш учун зарур бўлган вақт (29,5 дақиқа) ва энг паст ўртача тезлик (25,7 км/соат) бўйича Лондондан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)