Москва Украина билан тинчликка эришиш бўйича ҳеч қандай олдинга силжишни кўрмаяпти. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди, деб ёзади “ТАСС” агентлиги.
“Тинчлик жараёнларига келадиган бўлсак, бу бўйича ҳозирча ҳеч қандай олдинга силжиш йўқ”, — деди Песков.
“Зеленский таклиф этаётган “тинчлик формуласи” мутлақо тушунарсиз: бир қатор мамлакатлар Россия иштирокисиз қандайдир келишувларни муҳокама қилмоқда. Жуда ғалати жараён, лекин бунда ҳеч қандай жиддий жараён йўқ”, — деди Песков Кремлнинг расмий позициясини билдирар экан.
Изоҳ (0)