Исроил армияси Жабалиядан “Эрез” назорат пункти яқинидаги Исроил чегарасига олиб борувчи ҲАМАСнинг энг катта туннелини аниқлади.
Маълум қилинишича, ҳарбий разведка ҲАМАС жангчилари ҳатто транспорт воситаларида ҳам чегарага деярли яқинлашишига имкон берадиган ушбу туннел мавжудлиги ҳақида билмаган. Чунки тўрт километрлик ер ости йўли уч метр кенгликда бўлган.
“Эрез” назорат-ўтказиш пунктидан 400 метр узоқликда жойлашган туннелга кириш жойи ер остидан чиққан бир гуруҳ ҲАМАС жангчилари томонидан аниқланган. Шундан сўнг Исроил ҳарбийлари ер ости ўтиш жойини ўрганган ва у Жабалияга етиб боришини ҳамда кўплаб тармоқлари борлигини аниқлаган. Ичкарида электр, алоқа кабеллари ва канализация тизимлари мавжуд бўлган.
Туннел қурилишига ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги етакчиси Яҳё Синварнинг укаси Муҳаммад Синвар бошчилик қилган, қурилиш майдончасида Хон Юнисдан махсус олиб келинган ўнлаб ҲАМАС “қазувчилари” ишлаган. Туннел 50 метр чуқурликда жойлашган бўлиб, бу уни ҳаво зарбаларига деярли имконсиз қилади. Исроил армияси ҳисоб-китобларига кўра, структуранинг нархи миллионлаб долларни ташкил қилади.
Изоҳ (0)