• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ҳаётимдаги энг унутилмас Янги йил”. Байрамни машинада, касалхонада ва молхонада кутган машҳурлар (фото, видео)

    Ҳаётингизда Янги йил байрами билан боғлиқ қандай хотираларингиз бор? Бу саволга ўзбек шоу-бизнес вакиллари қуйидагича жавоб беришди.

    Жамшид Умрзоқов: “Акам совға қилган ўйинчоқни қўмсайман”

    Фото: “Дарё”

    — Аслида ҳар бир янги йил унутилмас воқеаларга бой бўлади. Чунки йилнинг 365-куни ҳамиша ўзига хос бўлади ва эртаси кундан бошлаб ҳаёт янги саҳифага ўтгандек оппоқ қоғоздан бошланади. Болалигимдан ҳайвонлар қиёфасидаги ўйинчоқларга қизиқардим. Сирожиддин акам орзумдаги ўйинчоқни совға қилганида жуда хурсанд бўлгандим. Аммо февралга бормай акам пластмасса ўйинчоқни тишлаб, узун бурунча ҳосил қилганди. Ҳозир ҳам ана шу ўйинчоқни қўмсайман, аммо унга ўхшашини учратганим йўқ.

    Оилада 9 та фарзанднинг кенжасиман. Ота уйим Пискентда бўлгани учун оила аъзоларимни олиб, Янги йилни яқинлар билан кутиб олардик. Ўйлаб қарасам, ҳаётимдаги энг унутилмас Янги йил онам билан қаршилаганларимиз бўлган экан. У кунларни қўмсайман, қандайдир қувонч билан эслайман, — дейди Жамшид Умрзоқов.

    Нигина Анорбоева: “Қизим улғайса, байрам ўзгача бўлади”

    Фото: “Дарё”

    — Ўйлаб қарасам, барча Янги йил оқшомини оила даврасида кутиб олганман. Ҳаммаси ўзи хос бўлган. Яқинда она бўлдим, ҳозир қизалоғим уч ойлик бўлди. Насиб қилса, келаси йил анча улғайиб қолади ва у учун атайин байрамга тайёргарлик кўрамиз. Умид қиламанки, келаси Янги йил ҳаммасидан ўзгача ўтади, — дейди Нигина Анорбоева.

    Қиличбек Мадалиев: “Унутилмас байрамлар отам билан боғлиқ”

    Фото: “Дарё”

    — Унутилмас байрамларнинг барчаси отам раҳматли билан боғлиқ. Болалигимизда бу байрам ҳам ўзгача ўтарди. Укам ҳам анча кичик эди, отам раҳматли дастурхон бошида ўтирарди.

    Ҳозир ҳам байрам куни қаерда хизматда бўлишимдан қатъи назар, байрам бошланишидан бир неча дақиқа олдин бўлса-да, уйга қайтаман. Чунки байрам оила билан файзли ўтади, — дейди Қиличбек Мадалиев.

    Ситора Фармонова: “Байрамни касалхонада кутиб олганмиз”

    Фото: “Дарё”

    — Айнан Янги йил оқшомидаги укам сабаб қўлимни эшик қисиб қолган. Аввалига оғриқ ўтиб кетар деб ўйлаганман. Аммо бармоқларим соат сайин шишиб, оғриқ ортаверган. Шундан кейин Янги йилга бир соат қолганида касалхонага боришимизга тўғри келган. “Шу куни тинч ўтирмадингларми?” деб шифокорлар бармоғим синганини айтишганди. Хуллас, гипс қилдириб уйга қайтгунимизга қадар Янги йил кириб бўлганди. Бу ҳаётимдаги энг оғриқли ва саргузаштга бой Янги йил байрами бўлган, — дейди Ситора Фармонова.

    Ёрқинхўжа Умаров: “Уйдагилар мени ташлаб кетишган”

    Фото: “Дарё”

    — Саккиз йил олдин ишдан эртароқ келиб, уйдагилар билан Янги йилни кутиб оламан десам, ҳеч ким уйда йўқ. Улар менга айтмай, меҳмонга кетишган экан. Аксига олиб, ортимга ҳам қайтиб кетолмай қолганман. Чунки 10 дақиқадан сўнг байрам кириши керак эди. Хуллас, уйга кириб, мандарин еб Янги йилни кутиб олганман. Ҳозирча ҳаётимдаги энг унутилмас Янги йил шу бўлган, — дейди Ёрқинхўжа Умаров.

    Элмурод Ҳақназаров: “Салют сабаб қўйларни ўғирлаб кетишган”

    Фото: “Дарё”

    — Уч-тўрт йил олдин байрам куни болаларни қувонтирай деб салют сотиб олганман. Соат ўн иккига бонг урганида оилавий кўчага чиққанмиз. Салютни отиб уйга кирсак, молхонадаги иккита қўйни “уриб” кетишибди. Маҳалла нозири келган, хуллас йил баённома тузиш билан бошланган, — дейди Элмурод Ҳақназаров.

    Шоҳруххон: “Байрамни машинада кутиб олганмиз”

    Фото: “Дарё”

    — Ҳаётимдаги энг унутилмас Янги йил икки йил аввал содир бўлди. Туркиядаги концертим сабаб оиламни ҳам ўзим билан олиб кетдим. Концерт 31 декабрда бўлди, уни ўтказиб оилам билан машинада кетаётгандик. Аксига олиб, тирбанд йўлда қолиб кетдик ва оилам билан байрамни машинада кутиб олишимизга тўғри келди, — дейди Шоҳруххон.

    Дилшод Назаров: “Онамнинг туғилган кунини нишонлаймиз”

    Фото: “Дарё”

    — Шу кунгача нечта Янги йил байрамини нишонлаган бўлсам, ҳаммаси ўзига хос ўтган. Чунки бу кун оиламизда қўшалоқ байрам. Онам ҳам айнан Янги йил оқшомида дунёга келган. Баъзан Янги йил йўқ, деган гапларни эшитиб қолсам биз байрамни эмас, онамнинг шукрона кунларини нишонлаяпмиз, деб кулиб қўяман, — дейди Дилшод Назаров.

    Озода Нурсаидова: “Байрамни аэропортда кутганмиз”

    Фото: Instagram / @ozodaofficial

    — Ҳаётимдаги энг унутилмас Янги йилни 2002 йили кутиб олганман. Ўшанда рейс қолдирилгани учун аэропортда қолиб кетганмиз. Ҳамманинг кайфияти ёмон бўлса-да, терминалда ўзимизча байрам ташкиллаштирганмиз. Санъаткорларнинг ҳаётида бундай унутилмас байрамлар кўп бўлади. Чунки улар ҳамиша хизматда. Байрам куни бемалол дам олиб ўтирганимни эслолмайман. Ҳамиша бир тадбирдан, иккинчисига шошамиз. Баъзан Янги йилни йўлда кутиб олган пайтларимиз ҳам бўлади, — дейди Озода Нурсаидова.

    Улуғбек Раҳматуллаев: “Байрам куни ухлаб қолганман”

    Фото: “Дарё”

    — Байрамни ҳеч қачон ёмон хотиралар билан эсламаслик керак. Қувончли кундан ҳамиша халқ хизматида эканлигимдан хурсандман. Аммо бир йил чарчаб, ухлаб қолганман. Эрталаб уйғонсам, Янги йил аллақачон кириб бўлган экан, — дейди Улуғбек Раҳматуллаев.

    Видеони тўлиқ ҳолда томоша қилинг:

    02.01.2024, 11:50   Изоҳ (0)   46007
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Йил сарҳисоби: 2023 йилда оила қурган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео)

    31.12.2023, 11:52

    2023 йилда фарзандли бўлган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    31.12.2023, 12:46

    2023 йилда вафот этган ўзбек санъати ва маданияти вакиллари 

    31.12.2023, 16:55

    “Дунёнинг 14 та фестивалида ғолиб бўлган фильм ўзимизда эътироф ҳам этилмади” — Ҳилол Насимов муаммолар ва “отнинг калласидек” пулни олиб кетаётган хорижликлар ҳақ...

    29.12.2023, 10:50

    “Хусусий телеканалларнинг виждони бўлмаса, ‘Ўзбеккинo’ уларга хўжайинлик қилолмайди” — Матёқуб Матчанов сериал ва новеллаларни назорат қилa олмаслиги ҳақида гапирд...

    28.12.2023, 16:35

    “Озодбекка раҳмат, ёшгина қизини Ёрқинхўжага ишонди”. Зоҳида Умарова 31 ёшли ўғлига маданият вазирининг 17 ёшли қизини келин қилгани ҳақида

    28.12.2023, 13:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 август, 20:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.