• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    2023 йилда вафот этган ўзбек санъати ва маданияти вакиллари

    Йил нафақат қувончли хотиралар балки йўқотишлар билан ҳам ёдимизда қолади. 2023 йил сўнггида “Дарё” жамоаси ўзбек адабиёти, маданияти ва санъатига ҳисса қўшган ва орамизни эрта тарк этган инсонлар ҳақидаги маълумотларни жамлади.

    Энахон Сиддиқова

    Ўзбекистон халқ шоираси Энахон Сиддиқова 13 январь куни 68 ёшида вафот этди. 

    Фото: ЎзА

    “Дўстлик”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳиби Энахон Сиддиқова 1954 йил 28 августда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида таваллуд топган.

    У 1976 йил Фарғона давлат институтининг филология факультетини тамомлаган. Олтиариқ ва Фарғона туманлари мактабларида ўқитувчи, мактаб директори вазифаларида ишлаган. “Фарғона ҳақиқати”, “Ферганская правда” газетаси, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари котибиятида фаолият олиб борган.

    Энахон Сиддиқованинг “Қоракўз турналар”, “Суманбар насим”, “Кўнгил уфқлари”, “Ишқ ифори” каби шеърий тўпламлари, “Сирли тун фарёди” ҳикоялар мажмуаси, “Қизойимларга келинлик сабоқлари”, “Тиббиёт фидойилари”, “Халоскорлик”, “Эъзозли аёллар” каби публицистик асарлари нашр этилган.

    Ошиқ Эркин 

    Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир Ошиқ Эркин 86 ёшида вафот этди. 

    Фото: Ёзувчилар уюшмаси

    Ошиқ Эркин (Эркин Мадраҳимов) 1937 йил 7 майда Хивада туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тугатган.

    Ошиқ Эркиннинг 30 га яқин бадиий ва публицистик китоблари нашр этилган. Жумладан, “Иқбол”, “Оҳулар”, “Йилга татиган бир тонг”, ”Ёлғоннинг умри қисқа”, “Пўлат ва унинг бобоси”, “Тиллақуш”, “Меҳринг тушди юракка”, “Азим дарё”, “Ўлгунча сизни дерман”, “Ишқинг тушди юракка”, “ Мужгонингга салламно” каби китоблари шеърият ихлосмандларига яхши таниш. 

    Ошиқ Эркин “Шуҳрат” медали ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони билан тақдирланган.

    Фарҳод Маннопов 

    “Митти Вайн” асосчиси Фарҳод Маннопов 27 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига нотўғри қилинган тиббий муолажа сабаб бўлди.

    Фото: Instagram / @farik_mannopov

    Фарҳод Маннопов 1996 йилда Тошкент шаҳрида дунёга келган. Оилада ёлғиз ўғил. Блогер интервьюларининг бирида отасини эслолмаслиги, у 1998 йилда вафот этгани ва онасининг ёлғиз ўзи фарзандларини улғайтиргани ҳақида сўзлаб берганди.

    Мурод Ражабов 

    Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов 74 ёшида вафот этди. 

    Мурод Ражабов 1949 йилнинг 30 март куни таваллуд топган. Аммо интернет тармоғида негадир ижодкорнинг таваллуд санаси 30 май деб кўрсатилган. Ҳужжатларда унинг таваллуд куни 30 август деб ёзилган.
    Актёр интервьюларида оддий ўзбекона оилада туғилгани, болалиги урушдан кейинги қийинчилик даврларига тўғри келгани ҳақида сўзлаб берган. Мурод Ражабов 1971 йили Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институтининг кундузги бўлимига ўқишга қабул қилинган. Актёр илк ролини 1973 йили суратга олинган “Оловли соҳил” фильмида ижро этган. Гарчи бу рол актёрга омад олиб келмаган бўлса-да, катта тажриба бўлган.

    Томошабинлар Мурод Ражабовни комик актёр деб билишса-да, у тарихий фильмлардаги роллари билан кино оламига кириб келган. 1977 йили суратга олинган “Ажойиб хаёлпараст” фильми уни комик актёр сифатида кашф этди. Ваҳоб роли билан ёш-у қарининг севимли актёрига айланди. Актёр фаолияти давомида нафақат давлат фильмлари, балки кўплаб хусусий картиналарда ҳам суратга тушди. “Темир хотин”, “Буюк Амир Темур”, “Кичкина табиб” каби турли жанрлардаги фильмларда суратга тушди.

    Мурод Ражабов бир неча йиллардан буён қандли диабет билан оғриб келаётган эди. Актёр икки ой аввал “Дарё” интернет-нашрига берган интервьюсида узоқ йиллардан буён кўринмай қолганига норасмий “запрет”лар сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берган эди.

    Ойдин Ҳожиева 

    Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева 14 май куни 81 ёшида вафот этди. 

    Ойдин Ҳожиева

    Ойдин Ҳожиева 1942 йилда Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги Бўстон қишлоғида туғилган. 1966 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетини тамомлаган. У 1965—1976 йилларда “Шарқ юлдузи” журналида адабий ходим, бўлим мудири, 1976—1985 йилларда “Саодат” журналида бўлим мудири, 1985—1995 йилларда “Гулхан”, 1995 йилдан эса “Саодат” журнали муҳаррири лавозимида ишлаган. У 20 дан ортиқ шеърий тўпламларнинг муаллифидир.

    У таржимон сифатида Шандор Петефи, А.Мскевич, Ованес Туманян, Файз Аҳмад Файз, Эди Огнесвет, Римма Казакова, Фариза Унгарсинова, Ойжамол Омарова, Гулрухсор, Ибройим Юсупов, Марямхон Абулқосимова ва бошқа кўплаб жаҳон ва қардош халқлар адабиёти вакилларининг достон, баллада ва туркум шеърларини ўзбекчага ўгирган.

    Ойдин Ҳожиева 1992 йилда “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвони, 1975 йилда Ёшлар Иттифоқи мукофоти совриндори, 1999 йилда эса Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.

    Нозима Маҳмудова 

    “Ёшлар” телеканалининг “Янги давр” дастури телебошловчиси, журналист Нозима Маҳмудова вафот этди. 

    Фото: Facebook

    Маълумотларга кўра, 26 май куни Нозима Маҳмудова юрак операциясидан кейин ҳаётдан кўз юмган.

    Нозима Маҳмудова Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида таълим олган. Ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ёшлар” телеканалида ишлаб келаётган эди.

    Толиб Каримов 

    Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримов 19 июль куни 83 ёшида вафот этди. 

    Фото: Ўзбек Миллий академик драма театри

    Актёр Толиб Каримов 1940 йил 7 февралда Тошкентда туғилган. 1961 йилда собиқ Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатган. 1961—1963 йилларда институт йўлланмаси билан Қўқондаги Ҳамза номли театрда актёр сифатида ижод қилган. 1963 йилда ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрида иш бошлаган. У театр саҳнасида “Қутлуғ қон”, “Бой ила хизматчи”, “Шоҳ Эдип”, “Мирзо Улуғбек”, “Алишер Навоий”, “Соҳибқирон Темур”, “Етти фарёд”, “Бир кошона сири” каби юзлаб спектаклларда турли даражадаги ролларни ижро этган.

    Толиб Каримов Ўзбекистон телевидениесида тайёрланган ўттиздан ортиқ телепостановкаларда асосий ролларни талқин қилган. Шунингдек, у “Оталар сўзи — ақлнинг кўзи” телекўрсатувларида ҳам кўплаб образларни гавдалантирган.

    Актёр 1987 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” унвонига, 1989 йил “Қутлуғ қон” спектаклидаги Тантибойвачча роли учун Давлат мукофотига сазовор бўлган. 1997 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

    Луқмон Бўрихон 

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди.

    Фото: Facebook

    Луқмон Бўрихон 1965 йил 15 февралда Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги Янгиобод қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1991).

    Дастлабки ҳикояси — “Бегимқул катта” (1987). Шундан сўнг ёзувчининг “Ялангоёқ” (1991), “Сирли муаллим” (2006), “Хизр кўрган йигит” (2007) cингари ҳикоя ва қиссалар тўпламлари нашр этилган. “Жазирамадаги одамлар” (2005) романи муаллифи ҳам саналади.

    Нуриддин Ҳамроқулов 

    Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов 1 август куни 77 ёшида вафот этди.

    Фото: Скрин

    Нуриддин Ҳамроқулов 1946 йилнинг 18 июнь куни Андижон вилоятида туғилган. 1973 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институти (ҳозирги Санъат ва маданият институти)ни тамомлаган. 1967 йилдан Андижон театрида, кейинчалик вилоят филармонияси каби ижодий жамоаларда фаолият юритган. 1987 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган.

    Хонанданинг рэпертуаридан “Самарқанд ушшоғи”, “Тошкент ироғи” каби кўплаб мумтоз қўшиқлардан тортиб, “Оламни асранг”, “Раъно”, “Сой кўрдим”, “Ширинлигинг”, “Кулди баҳорим”, “Турналар”, “Ажаб сирлар” каби бетакрор қўшиқлари мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган. 

    Нуриддин Ҳамроқулов 2020 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

    Шерали Жўраев 

    Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 4-сентябрь куни 77 ёшда ҳаётдан кўз юмди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шерали Жўраев 50 йилдан зиёд ижоди давомида “Ўзбегим”, “Соҳибқирон”, “Эгаси бор юрт”, “Карвон”, “Сарбон”, “Инсон қасидаси” каби 600 га яқин қўшиқ яратган. Унинг “Биринчи муҳаббатим”, “Ёшлигимиз”, “Ой юзингга”, “Ошиқлар сардори”, “Дўст бўлсанг, ёнимда тур” каби ашулалари халқ қўшиқларига айланиб кетган.

    Хонанда мумтоз шоирлар ғазалларини куйга солиб, ўзбек халқи меросини ёш авлодга ва жаҳонга танитишга улкан ҳисса қўшган. Шерали Жўраев 1981 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1987 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари, 2018 йилда “Фидокорона хизматлари учун” орденига сазовор бўлган. 2022 йилда эса “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.

    Бир гуруҳ санъаткорлар ижтимоий тармоқлада Шерали Жўраев билан турли йилларда тушган суратларини эълон қилиб, марҳум санъаткор хотирасини ёд этмоқда.

    Ўзбекистон маданият вазири Шерали Жўраев нафақат Ўзбекистонда, балки минтақада ҳам энг забардаст санъаткор сифатида эътироф этилганини таъкидлаб, марҳумнинг яқинларига таъзия билдирди. 

    Рамина Ягафарова 

    Тошкентда 13-сентябрь куни “Дунё бўйлаб” телеканалининг 31 ёшли бошловчиси Рамина Ягафарова вафот этди. 

    Фото: “VKонтакте”

    Хабарларда марҳума дори қабул қилганидан сўнг унда тутқаноқ кузатилгани ҳақида айтилган. Бироқ синглиси буни инкор этди. Шунингдек, опаси ушбу дорини илк марта ичмаганини, аввал ҳам ичганини, ҳатто ўзи ҳам у билан бирга ичганини таъкидлади ва вафотига антибиотик сабаб эмаслигини айтмоқда. 

    Марҳумани қабул қилган шифокор ҳам Рамина Ягафарова ушбу дорини икки йил аввал қабул қилганини, лекин ножўя таъсир сезмаганини билдирганини айтмоқда. 

    “Баъзан шундай бўладики, биринчи марта қабулда дори аллергик таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Аммо қайта қўлланганда анафилактик шок чақириши мумкин. Яқинларининг айтишича, аёл дорини энергетик билан қабул қилган, балки шу ҳам ушбу нохуш ҳолатга сабаб бўлгандир”, — дейди шифокор.

    Наим Каримов 

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси академик, адабиётшунос олим, уюшма аъзоси Наим Каримов 17 сентябрь куни 91 ёшида вафот этди. 

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Ўзбек адабиётшуноси, жамоат арбоби. Наим Фатиҳович Каримов 1932 йил 12 декабрда Тошкентда зиёли оилада туғилган. У Ўзбекистан Республикаси фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор.

    У 1955 йилда SAГУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти билан узвий боғлиқ. Сал кам эллик йилдан бери шу институтда илмий ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим, бўлим бошлиғи бўлиб ишлайди. Наим Каримов ХХ аср ўзбек адабиёти хусусиятларини очиш борасида илмий тадқиқотлар олиб боради. У шу даврдаги ўзбек адабиёти ва унинг йирик вакиллари ижодини миллий ғоя мезонлари асосида ўрганиш ишини биринчилардан бўлиб бошлаб берди.

    Унинг илмий фаолиятида адабиёт ҳодисаларини тарихий воқеалар, бадиий асарни эса ёзувчи ҳаёти ва маънавий-эстетик олами билан узвий алоқада ўрганиш устуворлик қилади. Чунончи, жадид адабиёти, унинг ҳур фикрли, адолатпарвар вакиллари Ҳамза, Фитрат, Чўлпон ва бошқалар ижоди ҳақидаги китоб, мақолалар муаллифи. Матншунос сифатида Ойбекнинг 20, Ғафур Ғуломнинг 12, Ҳамид Олимжоннинг 10, Ҳамзанинг 5 жилдли тўла асарларини тайёрлаш ва нашр этишда иштирок этган.

    Абдухолиқ Мамарасулов 

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдухолиқ Мамарасулов 21 октябрь куни 74 ёшда вафот этди. Бу ҳақда марҳумнинг яқинлари “Дарё”га маълум қилди.

    Фото: Скрин

    Абдухолиқ Мамарасулов 1949 йилда туғилган. 1970 йилдан бошлаб Муқумий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театрида, “Муштум” журналида фаолият юритган. У “Телевизион миниатюралар театри”даги роллар билан халққа танилган эди.


    Ўткир Сиддиқов

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов 20 ноябрь куни 78 ёшида вафот этди. 

    Фото: Instagram

    Ўткир Сиддиқов 1945 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтининг драма ва кино актёрлиги йўналишини тамомлаган. У 1968 йилдан “Шодлик” ашула ва рақс ансамблида ишлай бошлаган.  

    Ўткир Сиддиқов бошловчи сифатида бугунгача 8 мингга яқин концерт ва тадбирларда қатнашган. У 250 мартадан ортиқ турли шаҳар ва мамлакатлардаги гастрол сафарларида бошловчилик қилган. 

    У 1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони, 2017 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. 

    Мамасиддиқ Шераев

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, аския санъати устаси Мамасиддиқ Шераев 21 ноябрь куни 77 ёшида вафот этди. 

    Фото: Instagram

    У Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Республика Аския ва қизиқчилик санъати маркази асосчиси, Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти эди. 1999 йилда унга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилган, 2021 йилда “Дўстлик” ордени соҳиби бўлган.

    Мамасиддиқ Шераев Сирдарё мусиқали театрида 2-тофали актёри (1972—1975 йиллар),  Фарғона ўзбек театрида драма артисти (1975—1977 йиллар), “Нурхон” халқ театрида режиссёр (1979—1986 йиллар), Тошлоқ туман Маданият бўлимида бадиий раҳбар (1986—1987 йиллар), Фарғона шаҳар “Нефтчи” клубида киноопрератор (1987—1993 йиллар), “Муҳаммасиддиқ аскияси” хусусий корхона раҳбари (2006—2016 йиллар), Марғилон шаҳар Маданият бўлимида тўгарак раҳбари (2016—2020 йиллар) лавозимларида ишлаган.

    2020 йилдан ҳозирги вақтгача Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

    31.12.2023, 16:55   Изоҳ (0)   104261
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Йил йўқотишлари: Ўзбекистон Қаҳрамонидан ҳокимларгача

    31.12.2022, 17:43

    Фарҳод Маннопов ҳаёт бўлганида 27 ёшни қаршилаган бўларди. Икки ёшда отасидан айрилган, официантлик қилиб тирикчилик қилган ва муносиб фарзанд бўлолган блогерни хо...

    08.08.2023, 09:41

    “Қойил қолдим, ҳақларига дуо қилдим”. Муфтий Нуриддин Холиқназаров Шерали Жўраев ҳақида кўпчилик билмаган маълумотни ошкор қилди

    05.09.2023, 21:10

    2023 йилда фарзандли бўлган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    31.12.2023, 12:46

    “Дунёнинг 14 та фестивалида ғолиб бўлган фильм ўзимизда эътироф ҳам этилмади” — Ҳилол Насимов муаммолар ва “отнинг калласидек” пулни олиб кетаётган хорижликлар ҳақ...

    29.12.2023, 10:50

    “Хусусий телеканалларнинг виждони бўлмаса, ‘Ўзбеккинo’ уларга хўжайинлик қилолмайди” — Матёқуб Матчанов сериал ва новеллаларни назорат қилa олмаслиги ҳақида гапирд...

    28.12.2023, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сийдик ранги организмда кечаётган ўзгариш ва касалликлардан хабар беради

    Саломатлик | 19 июн, 00:00

    Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:50

    Андижон ва Хоразмдаги ноқонуний ҳужраларда таҳсил олаётган болаларга жароҳат етказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:30

    “Технология олиб келиб, жаҳон бозорига сархил ва қуритилган меваларни экспорт қилиш салоҳиятимиз бор” — президент

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:28

    Трамп АҚШни Яқин Шарқдаги янги можарога тортишни истамаслигини таъкидлади

    Дунё | 18 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Видад”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 июн, 23:01

    “Дарё” дайжести: 18 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:00

    Одам савдоси жиноятини содир этганликда гумонланётган аёл Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 18 июн, 22:55

    Сўровнома: 60 фоиз америкаликлар АҚШнинг Эрон-Исроил можаросига аралашишига қарши

    Дунё | 18 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.