• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Дунёнинг 14 та фестивалида ғолиб бўлган фильм ўзимизда эътироф ҳам этилмади” — Ҳилол Насимов муаммолар ва “отнинг калласидек” пулни олиб кетаётган хорижликлар ҳақида гапирди (видео)

    “Oltin Humo” миллий кинотақдимотида режиссёр Ҳилол Насимов ҳайъат аъзолари билан унинг фикрлари кескин фарқ қилиши, дунёнинг 14 давлатида ўтказилган кинофестивалларда ғолиб бўлган фильм, Ўзбекистонда эътироф этилмагани ҳақида гапирди.

    — Аввалги “Oltin Humo” миллий тақдимотида ҳам ғолиблар борасида тахминларим бўлган, аммо натижалар умуман кутилмаган бўлган. Демак, ҳайъат аъзолари билан қарашларимиз бир-бирига ўхшамайди. Тўғрисини айтаман, агар адолат тарозиси муқаррар бўлмаса, турли хил баҳсларга сабаб бўлади. Шунинг учун ҳайъат аъзолари бунга масъулият билан ёндашишлари керак. Унга берилмади, бунга берилмади дейишдан йироқман. Аммо бир нарсани айтиб ўтмасам бўлмайди. Дунёнинг 14 та давлатида ўтказилган кинофестивалларда “Энг яхши кино ва сценарий” номинацияларида ғолиб бўлган “Мерос” фильмим ўтган йили умуман эътироф этилгани йўқ. Ўтган йилги “Oltin Humo” миллий кинотақдимотида ҳам номзоди қўйилганди.

    Фото: “Дарё”

    Фильм миллий руҳда, унда қадриятлар улуғланган. Шундай бўлса-да, хорижда уни эътироф этишди. Австралияда “Энг яхши исломий фильм” дея олқишланди. Россияда бўлган тақдимотда қизиқ ҳолат бўлди. Залнинг жимжитлигидан томошабинлар қолмади шекилли деб бир оз ташвишландим. Чунки ундан аввалги фильмларда шундай ҳолатлар ҳам кузатилган. Аммо чироқ ёқилганда кўрдим, ҳеч ким зални тарк этмай, олқишлади.

    Фото: “Дарё”

    Абдулла Орипов бир куни йиғилишда “Менга фестивалбоп фильмлар керак эмас, халқнинг корига ярайдиганлари керак”, деди. Бу гапнинг тагида нима ётган эди?! Бир муддат аввал фильмларимизда ўзбек миллатини букиб, хор ва бошқа миллатлар билан таққослаб кўрсатишарди. Бошқа миллат вакили аристократга ўхшаб нонушта қилса, ўзбек ажриқнинг устига қуроқ дастурхонни солиб, сузмага нон ботириб ейиши, рўмолни қийшиқ ўраши-ю, қошидан оққан ўсма билан аёлларни кўрсатиши бу миллатни камситиш ҳисобланади. Чунки биз масхара бўладиган халқ эмасмиз-ку. Масалан, “Қовун таровати” деган фильм суратга олинди. Билмадим, уни бир нечта фильмлардан олинган узуқ-юлуқ кадрлардан иборат деб биламан. Бу кино эмас, ўзбек миллатига ҳам умуман мос эмас. Мен томошабин сифатида бундай фильмларни қабул қилолмайман.

    Хуллас, ҳайъат аъзолари билан фикрим бир-бирига мос эмас. Тақдимотга қўйилаётган фильмлар ҳақида яна бир ўйлаб кўришса яхши бўларди, — дейди Ҳилол Насимов.

    “Асосий эътиборни кинофестиваль ва тақдимотларни ўтказишга эмас, яхши фильмларни яратишга қаратиш керакдир” деган саволга режиссёр қуйидагича жавоб берди?

    Фото: “Дарё”

    — Мен бу фикрга қўшилмайман. Халқаро кинофестивални ҳар йили эмас, икки йилда бир ўтказишса ҳам бўлади. Чунки унга жуда катта маблағ сарфланади. Халқаро кинофестивал туризм салоҳиятининг ошиши ва дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамланишига катта ҳисса қўшади. Фестиваль тикланганидан кейин биринчи марта ташкиллаштирилганида хорижлик ижодкорлар “отни калласи”дек гонорар сўраган бўлса, ундан кейинги йилларда “Пулингиз керакмас, борсак майлими”, деганлари ҳам бўлди. Чунки меҳмонларнинг бари ўзбекона меҳмондўстлик билан кутиб олинган. Шу кунгача дунёнинг турли нуқталарида ўтказилган кинофестивалларда бўлдим. Ҳеч ким эътибор ҳам бермайди, қаерга боряпсан, нима еяпсан деб ҳам сўрамайди. Режага кўра битта бифштекс билан салат берилиши керак бўлса, талон беради, ўшандан ортиғини ола олмайсиз. Бизга келганда эса ярим кечаси “Менга виски керак”, деб сўрашади. Гоадаги халқаро кинофестивалга борганимизда ҳатто, самолётга юксиз чипта буюртма қилишган. Ўзбекистонда ўтказилган кинофестивалга келган ҳинд ижодкорлари оддий йўловчилар билан келишни истамаслигини айтганида чартер рейс билан олиб келишган. Нега биз хориждан келган 20 дан ортиқ гуруҳларни молиялаштиришимиз, қўшимчасига уларга мукофот ҳам беришимиз керак? — дейди режиссёр Ҳилол Насимов.

    Видеорепортажни қуйида тўлиқ томоша қилишингиз мумкин:

     

    29.12.2023, 10:50   Изоҳ (1)   88137
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. farxodxayitov001@gmail.com / 30.12.2023, 10:07

      yangiliklarni uqivotganda boshqa bir yangilikni vediosi uzidan uzi boshlanib ketadi shuni togirlashni iloji yoqmi

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Хусусий телеканалларнинг виждони бўлмаса, ‘Ўзбеккинo’ уларга хўжайинлик қилолмайди” — Матёқуб Матчанов сериал ва новеллаларни назорат қилa олмаслиги ҳақида гапирд...

    28.12.2023, 16:35

    “Озодбекка раҳмат, ёшгина қизини Ёрқинхўжага ишонди”. Зоҳида Умарова 31 ёшли ўғлига маданият вазирининг 17 ёшли қизини келин қилгани ҳақида

    28.12.2023, 13:35

    “Илгари энг тубан ҳаётда яшаганман” — актёр ва режиссёр Азамат Аҳроров нималардан афсусланиши ҳақида (видео)

    27.12.2023, 17:45

    “Қаердан биласиз, балки мен бепуштдирман?”. Муниса Ризаева хейтерлар, ҳижобга киришга тайёрлиги ва саҳнада микроинсульт олгани ҳақида

    27.12.2023, 15:21

    Баҳодир Жалоловнинг тўйи Сурхондарёда давом этди, Муниса Ризаева Ўзбекистонни 1 ойга тарк этди. Instagram янгиликлари

    26.12.2023, 22:15

    “Кўча”нинг пулини бермаслик учун ертўлагача олиб тушишди— Азамат Аҳроров “Zo‘r TV” билан судлашгани ва Суғдиёна Азимовасиз фаолияти қандай давом этиши ҳақида гапир...

    26.12.2023, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.