Туркманистон савдо алоқаларини кенгайтириш учун Афғонистон ва Туркманистон ўртасида қўшма савдо палатасини ташкил этмоқчи, деб хабар берди Авапресс нашри.

“Толибон” ҳаракатининг Туркманистондаги элчиси Фазл Муҳаммад Собир савдогарлар билан учрашувда Афғонистоннинг Ашхободдаги элчихонаси савдо ва сармоя жараёнини кенгайтириш мақсадида икки давлат савдогарларига қулайлик яратишга интилаётганини айтди.
Шунингдек, у Афғонистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо алмашинувини кенгайтириш темирйўл орқали қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган саъй-ҳаракатлардан бири эканини қўшимча қилди.
“Толибон”нинг Туркманистондаги элчиси Туркманистондан Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистонга газ ўтказиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатлар ҳам давом этаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)